А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

19:15 | 21.08.2017

“2017-2021 йилларда республикада соя экишни ва соя дони етиштириш

Жорий йилнинг 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда республикада соя экишни ва соя дони етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори эълон қилинган эди. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси таркибидаги “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти томондан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Қарорда кўрсатилган топшириқларга асосан  соя экинини етиштириш бўйича илғор мамлакатлар тажрибасини ўрганиш мақсадида бир гуруҳ олим ва мутахассислар Бразилия, Сербия ва Россия давлатларига юборилди.

Мутахассисларнинг хулосаларига кўра, Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасидаги “Соевый комплекс” масъулияти чекланган жамиятининг етиштираётган соя уруғлари, республикамизнинг тупроқ иқлим шароитига мос. Улардаги соя навларининг бизнинг шароитда, айниқса икки марта ҳосил олиш имконияти мавжуд.  

Шунга асосан “Соевый комплекс” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорлик борасида келишув битими тузилди. Олим ва мутахассиларимизнинг тавсиясига билан республикамизга соя экинини асосий ва такрорий майдонларга экиш учун эртаги ва кечки 6 хил селекция навлардан иборат қарийб 1000 тонна соя уруғлиги республикамизга олиб келинди.

“Ўзпахтаёғ” АЖ таклифига биноан “Соевый комплекс” масъулияти чекланган жамиятининг олим ва мутахассислари республикамизга ташриф буюришди. Ташриф давомида соя уруғлигини экишдан тортиб, ҳосилни йиғиб олгунга қадар бўлган даврда бизнинг олим ва мутахассисларимиз билан бирга республика вилоятларига чиқиб, фермер хўжаликларига ўзларининг тавсия ва хулосаларини бердилар.

Россия Федерациясининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Соевый комплекс” масъулияти чекланган жамиятининг таклифига асосан жорий йилнинг 10-11 август куни республикамизнинг барча ҳудудларидан соя етиштирадиган фермер хўжалик раҳбарлари ва олим мутахассислардан ташкил топган делегация Краснодар ўлкасида соя  ва мойли экинлар бўйича “Дала куни” амалий семинарида иштирок этиб тажриба алмашиб қайтдилар.

20170811_111437

20170811_113009

20170811_113057

20170811_115144

20170811_115155

20170811_115228

20170811_115239

20170811_115259

20170811_115259

20170811_115354

Бундан ташқари соя экинини ривожлантириш бўйича ИКАРДА ва ФАО каби ҳалқаро ташкилотларининг экспертлари Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида фермер хўжаликлари, олим ва мутахассислар, “Ўзпахтаёғ” АЖ тизимидаги корхоналарининг қишлоқ хўжалиги бўйича рахбар ўринбосарлари ва мутахассислари иштирокида соя экинини экиш ва етиштириш агротехнологияси бўйича кўргазмали ўқув семинарлари ташкил этилди.

Жорий йилда жами республика бўйича 26,9 минг гектар майдонга соя экини экиш белгиланган бўлиб, шундан “Ўзпахтаёғ” АЖ тизимидаги ёғ-мой корхоналари томнидан жами 21,6 минг гектар майдонга 35,9  минг тонна соя дони сотиб олиш бўйича 5731 та фермер хўжаликлари билан шартномалар тузилган. Шундан асосий экин майдони учун 2211 та фермер хўжаликлари  билан 8,0 минг гектар, 14,2 минг тонна соя дони сотиб олиш ва ғалладан бўшаган такрорий майдонларга 13,8 минг гектар, 21,7 минг тонна соя дони сотиб олиш бўйича 3520 та фермер хўжаликлари билан шартномалар имзоланган.

  Бугунги кунда 8 минг 43 гектар асосий майдонга соя экини экилган. Агротехник тадбирларини ўтказиш учун фермер хўжаликларига босқичма-босқич 8,5 млрд. сўм бўнак маблағлари ажратилди. Жорий йилнинг 10 августидан асосий майдонга экилган соя экинини йиғим-терим ишларига киришилди.  Ўртача ҳосилдорлк 20-25 ц/га ташкил этмоқда. 

Ғалладан бўшаган такрорий майдонларга жорий йилда 11,0 минг гектардан ортиқ майдонга соя экини экилган.  

Йил якунига кўра соя экинидан жами 35 минг тонна соя дони йиғиштириб олиш кутилмоқда.

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 256-16-00 +998 71 202-16-00

Сайт сўровномаси

Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили

Феврал 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Jan    
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2017, 18 Январь, Пайшанба, соат 15:31

Тепага