А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

18:24 | 8.09.2018

2018 йил ҳосили учун етиштирилган соя донини ўриб-йиғиб олиш тадбирларини тўғри амалга ошириш бўйича Илмий-амалий семинар тўғрисида

       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
10 февралдаги 105-сонли “Республикада соя етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда 2018 йил ҳосили учун фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган соя ҳосилини нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш ишлари бошлаб юборилди.

     Мазкур қарорга асосан 2018 йилда соя ҳосилидан режалаштирилган ҳосилни жамғариш учун соя ҳосилини ўриб-йиғиб олишда белгиланган агротехник тадбирларни тўғри амалга оширилишини таъминлаш мақсадида соҳа олимлари ва мутахассислар иштирокида 2018 йилнинг 3 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидаги “Мадонис” фермер хўжалигининг 50 гектарлик соя экин майдонида илмий-амалий семинар ўтказилди.

    Илмий-амалий семинарда Тошкент Давлат Аграр Университети ва Самарқанд Қишлоқ хўжалиги институти профессор ўқитувчилари, Механизация ва электрлаштириш илмий тадқиқот институти катта илмий ходимлари ҳамда “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти ва ёғ-мой корхоналари мутахассислари иштирок этишди.

     Илмий-амалий семинар жараёнида соя ҳосилининг афзалликлари, соя донидан олинадиган маҳсулотлар ва уларнинг инсон организми учун фойдалилиги ҳамда ўрим-йиғим ишларини тўғри амалга ошириш, ўрим комбайнларини соя ҳосилини ўришга мослаштириш, соя донини сақлаш ва саралаш тартиби тўғрисида семинар иштирокчиларига батафсил тушинтиришлар берилди.

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Октябр 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Sep    
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 19 Сентябрь, Чоршанба, соат 14:10

Тепага