А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

15:36 | 9.01.2019

2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ижросининг таъминланиши юзасидан ёғ-мой корхоналарида ўтказилган ўрганишлар тўғрисида ҲИСОБОТ

2018 йил давомида ёғ-мой корхоналарида 16 та ўрганишлар ўтказилди, ўрганиш натижаларига кўра корхоналарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ижросининг таъминланишида сусткашликка йўл қўйган қуйидаги масъул ходимларга нисбатан чоралар кўрилди, жумладан:

2018 йилнинг январь ойида Ўзбекист он Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги “2018 йилда металл парчаларини тайёрлаш, қора металл прокатини ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланиш баланси тўғрисида”ги ПҚ-3438-сонли қарори юзасидан “Учқўрғон ёғ” акциядолик жамиятида ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, жамиятнинг Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва локализациялаш бўлими бошлиғи А.Ғофурога огоҳлантириш берилди.

2018 йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 сентябрдаги “Ишлаб чиқарилаётган пахта мойи сифатини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрсидаги” 200-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан ҳато ва камчиликларга йўл қўйган “Асака ёғ” АЖ бош технологи А.Ибрагимовга огоҳлантириш берилди.

2018 йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 январдаги “Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3484-сонли қарори юзасидан “Сурхонозиқовқатсаноати” акциядорлик жамиятида ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, жамиятнинг Ёғ қадоқлаш цехи бошлиғи А.Алимардоновга, Асосий ишлаб чиқариш цехи бошлиғи О.Юлдашевга, Электр цехи бошлиғи П.Чориевларга Меҳнат Кодексининг 181 моддасининг 1-қисмига асосан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

2018 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 февралдаги 105-сонли “Республикада соя етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан «Қарши ёғ экстракция» акциядолик жамиятида ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, жамиятнинг Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ўктам Холиқов ўзига юкланган вазифа ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйганлиги учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

2018 йилнинг  апрел ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги ПҚ-3144-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2832-сон «2017-2021 йилларда республикада соя экишни кўпайтириш ва соя дуккакли экинларини ўстиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  қарори ижросини таъминлашда ҳато ва камчиликларга йўл қўйганлиги учун Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 2-қисмига асосан “Нурли дон” масъулияти чекланган жамияти Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Абдухалил Исамитдиновга ҳамда корхона бош ҳисобчиси Норпўлат Усмоновга ўртача иш ҳақининг 30 (ўттиз) фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

2018 йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 февралдаги 105-сонли “Республикада соя етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан «Учқўрғон ёғ» акциядолик жамиятида ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, жамиятнинг Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Жахонгир Ғаниевга Меҳнат Кодексининг 181 моддасининг 1-қисмига асосан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

2018 йилнинг июль ойиида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 4 сентябрдаги 200-сонли ижросини таъминламаганлиги учун “Косон ёғ экстракция” АЖ раҳбари А.Абдумавлянов қатъий огоҳлантирилди (“Ўзпахтаёғ” АЖ 2018 йил 9 июлдаги қ/й-4-сонли мажлис баёни).

2018 йилнинг июль ойиида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3438-сонли қарори ижросини тўлиқ таъминламаганлиги учун “Агрохизмат шиндонг” МЧЖ раҳбари Ш.Шоназаровга ва “Янгийўл ёғ-мой” АЖ раҳбари А.Шерматов қатъий огоҳлантирилди (“Ўзпахтаёғ” АЖ 2018 йил 9 июлдаги қ/й-4-сонли мажлис баёни).

2018 йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг  11.04.2017 йилдаги ПҚ-2881-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланииши учун Ўзбекистоне Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори ижроси таъминлашда камчиликларга йўл қўйганлиги учун “Агрохизмат шиндонг” МЧЖ ижро интизоми бўйича масъул ходими О.Мўминовга нисбатан Меҳнат Кодексининг 181 моддасининг 1-қисми, 1-бандига асосан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

2018 йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйганлиги учун “Фарғона ёғ-мой” АЖ ижро интизоми бўйича масъул ходими Н.Тошматовага Меҳнат Кодексининг 181 моддасининг 1-қисми, 1-бандига асосан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

2018 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 февралдаги 105-сонли “Республикада соя етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан «Андижон ёғ-мой» акциядолик жамиятида ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, жамиятнинг хом-ашё базасини ривожлантириш бўлими агрономи А.Мамарасуловга нисбатан Меҳнат Кодексининг 181 моддасининг 1-қисми, 1-бандига асосан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

2018 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 февралдаги 105-сонли “Республикада соя етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида берилган топшириқлар ижросини тўлиқ таъминламаганлиги учун «Тошкент ёғ-мой комбинати» акциядорлик жамиятида жамиятнинг хом-ашё базасини ривожлантириш бўлими бошлиғи Ш.Холматовга нисбатан Меҳнат Кодексининг 181 моддасининг 1-қисми, 1-бандига асосан “Хайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.

2018 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3438-сонли қарори ижросини тўлиқ таъминламаганлиги учун “Тошкент ёғ-мой комбинати” АЖ Ташқи иқтисодий фаолият бўлими бошлиғи И.Алламуратов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди,  мазкур корхона масъул ходимлари С.Хайдаров ва Ш.Холматовлар қатъий огоҳлантирилди.

2018 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3438-сонли қарори ижросини тўлиқ таъминламаганлиги учун “Континент-Н” МЧЖ масъул ходимлари Ш.Каримов, Ф.Носиров қатъий огоҳлантирилди.

2018 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 февралдаги 105-сонли қарори ижросини таъминлашда лавозим мажбуриятларини сускашлик билан бажарганликлари, белгиланган режа бажармаганлиги сабабли  “Гулистон экстракт-ёғ” АЖ негизида ташкил қилинган илмий марказ  директори Ж.Хусанбоев, илмий марказ агрономи З.Санаев, илмий марказ инспектори Т.Тўраев ва илмий марказ етакчи мутахассиси Х.Хусановларга нисбатан хайфсан интизомий чора қўлланилди.

2019 йилда ҳам барча ёғ-мой корхоналарида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ижросининг таъминланиши юзасидан ўрганишлар ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Январ 2019
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Dec    
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 19 Сентябрь, Чоршанба, соат 14:10

Тепага