А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

13:19 | 1.12.2018

Дастлабки очиқ видео мулоқот куни ўтказилди

“Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти Бош директори Салихов Мурат Мелабаевичнинг ташаббуси билан жорий йилнинг  ноябр ойидан бошлаб ҳар ҳафтанинг жума куни ёғ-мой саноати соҳасида фаолият юритаётган ёшлар билан очиқ видео мулоқот куни деб эълон қилинди.

  2018 йилнинг 30 ноябрь куни “Асака ёғ-мой”,  “Қўқон ёғ-мой” ва “Евроснар” корхоналари ёшлари билан дастлабки очиқ мулоқот куни ўтказилди. Унда акциядорлик жамияти Бош директори М.Салихов, етакчилар кенгаши раиси-жамият Бош директорининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси У.Курбанбаев, корхоналар раҳбарлари ва ёш кадрлар иштирок этди.

Ошкора тарзда ўтказилган очиқ мулоқотлар жараёнида корхоналар ёшлари томонидан йўлланган саволларга атрофлича жавоблар берилди, шунингдек билдирилган таклифларни ўрганиб чиқиб, амалиётда қўллаш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Кейинги очиқ мулоқот 7 декабрь куни ўтказилиши белгиланди. Ушбу тадбирда иштирок этиш истагида бўлган ёғ-мой корхоналари ёшлари “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятига (0-371-256-16-00) мурожаат қилишлари мумкин.

Суратда: очиқ мулоқот кунидан лавҳа.

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Aprel 2019
Dush Sesh Chor Pay Jum Shan Yak
« Fev    
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 19 Сентябрь, Чоршанба, соат 14:10

Тепага