А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

16:20 | 28.02.2019

Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири мужассам

Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ҳамда адолатли фуқаролик жамиятини шакллантиришда мурожаатлар билан ишлаш, бу борадаги қонун ҳужжатларига қатъий риоя этиш, уни такомиллаштириш энг устувор вазифалардан биридир. Фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддасида мустаҳкамлаб қўйилган бўлиб, унда ҳар бир шахс бевосита ўзи ёки жамоа тарзида давлат органларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадир, дея эътироф этилган.

Фуқароларнинг давлат органлари ва мансабдор шахсларга мурожаатлари айнан инсон ҳуқуқлари устуворлиги, ҳар бир шахснинг давлат ҳимоясида экани тўғрисидаги конституциявий принципларни амалга оширишни кафолатлашга қаратилган. Бинобарин, фуқароларнинг давлат органлари ва мансабдор шахсларга мурожаатлари айнан инсон ҳуқуқлари устуворлиги, ҳар бир шахснинг давлат ҳимоясида экани тўғрисидаги конституциявий принципларни амалга оширишни кафолатлашга қаратилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 366-сонли “Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун талабларини сўзсиз бажариш юзасидан жавобгарлиги тўғрисида” Қарори ҳам мазкур мақсадларга эришиш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бўлди. Ушбу қарор “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги конунга мувофиқ мурожаатлар билан ишлаш тартибини белгилайди.

 Мазкур ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ҳамда “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятинининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунлари ижросини таъминлаш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масала Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари иштирокида кенгайтирилган ҳайъат йиғилишларида атрофилича таҳлил қилиниб, жамият масъул ходимларига ҳамда корхоналар раҳбарларига тегишли вазифа ва топшириқлар берилмоқда.

Мурожаатлар билан ишлаш юзасидан жамият ижро аппарати ва тизимдаги ёғ-мой корхоналари фаолияти устидан идоравий назоратни кучайтириш мақсадида тизимли мониторинг ўрнатилган. Ҳар чорак якуни бўйича ёғ-мой корхоналари томонидан тақдим этилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича хисоботлар умумлаштирилмоқда ҳамда ушбу масала мунтазам равишда кенгайтирилган йиғилишларда муҳокама этилиб, зарурий чоралар кўрилмоқда.

Шунингдек, уюшманинг “Ишонч телефони” ишга туширилди. Мазкур “Ишонч телефони” орқали 2018 йилнинг январидан шу кунгача 50дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди ва уларнинг асослилари амалдаги қонун талаблари асосида қоноатлантирилди. Жумладан, Жиззах вилоятида жойлашган “Парвани сазани” фермер хўжалиги раҳбари Эргаш Мустафоев, Хоразм вилояти, Урганч тумани, Ғойбу қилоғида яшовчи Умарбек Абдуллаев, Бухоро вилояти, Когон тумани, Беклар МФЙ, Катта масжид қишлоғи, 119-уйда яшовчи фуқаро Сурайё Ғаниеванинг мурожаатларида кўтарилган муаммолар қонунда белгиланган муддатда ҳал қилинди.

“Ўзёғмойсаноат” уюшмаси томонидан шикоят ва аризалар сонини қисқартириш мақсадида аҳоли билан мулоқот ўтказиш тизими тубдан ўзгарилди, интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали фуқаролар билан яқиндан мулоқот қилишнинг янги, замонавий ва таъсирчан шакллари амалиётга жорий этилди. Жумладан, ўтган йилнинг ноябрь ойидан бошлаб ҳар ҳафтанинг жума куни ёғ-мой саноати соҳасида фаолият юритаётган ёшлар билан очиқ видео мулоқот куни ўтказилиши йўлга қўйилди. Барча корхоналарда ходимларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, истеъмолчилар билан касб одоби доирасида ишлашни таъминлаш, тадбиркорлар дуч келаётган муаммоларни бартараф этиш, уларнинг таклифларини амалдаги қонун талаблари доирасида кўриб чиқиш ва асосли жавоб бериш тартиби кенг жорий қилинди. Бундан ташқари, чорак якунлари бўйича умумлаштирилган ҳисоботлар тўғрисидаги маълумотлар уюшманинг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши йўлга қўйилди.

Натижада ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар сони кескин қисқаришига эришилди. Жумладан, 2018 йилнинг январь-февраль ойлари давомида 100 га яқин мурожаат рўйҳатга олинган бўлса,  2019 йил шу даврида  уюшмага жисмоний ва юридик шахслардан жами бўлиб 26 та мурожаат келиб тушди. Шундан 14 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, 5 таси уюшма “Ишонч телефони” ва яна 7 таси бошқа вазирлик ва идоралар орқали юборилган ҳамда тўғридан-тўғри уюшмага йўлланган мурожаатларни ташкил этади.

 Фуқаролардан келиб тушаётган ҳар бир мурожаатлар ижроси қатъий назоратга олинган бўлиб, уларнинг ечимини топишда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғояга амал қилинмоқда. Зеро, ҳар бир муаммонинг ечими юртимиз тараққиётининг энг муҳим омилидир.

Хулоса қилиб айтганда, “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси томонидан  мурожаатни кўриб чиқишда уларнинг ортида инсон тақдири мужассам эканлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Март 2019
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Feb    
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 19 Сентябрь, Чоршанба, соат 14:10

Тепага