А A

Матбуот учун

14:37 | 02.05.2018

Туркия Президентининг мамлакатимизга ташрифи самарали ва мазмунли бўлди

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон 29 апрель – 1 май кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди. 
Ташрифнинг учинчи куни олий мартабали меҳмон Бухоро вилоятига келди. 
Бухоро халқаро аэропортида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. 
Бухоро вилоятида ушбу ташрифга алоҳида тайёргарлик кўрилди. Кўчалар […]

Батафсил

21:31 | 16.04.2018

Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Халқимизнинг қадр-қиммати, ор-номусини, миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимизни ҳимоя қилишда, босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш – бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг халқимизга хос азалий […]

Батафсил

12:49 | 20.01.2018

Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш ва кенг турдаги ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мазкур тармоқдаги мавжуд тизимли муаммоларга барҳам бериш бозорни сифатли, хавфсиз, арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш ва бутун мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг энг муҳим шарти ҳисобланади. 
Шу билан бирга, хом ашё базасининг чекланганлиги, жумладан муқобил ёғ олинадиган экинлардан […]

Батафсил

16:54 | 26.12.2017

Президент илк бор Парламентга мурожаатнома тақдим этди

Бугун пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Олий Мажлис ва ҳукумат аъзолари, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ходимлари, шунингдек, видеоконференция алоқа тизими орқали туман, шаҳар ва вилоятлардаги маҳаллий кенгашларга сайланган халқ ноиблари ҳамда барча бўғиндаги ижро ҳокимияти […]

Батафсил

10:59 | 06.10.2017

Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳар бир килограмм пахта учун қўшимча равишда 100 сўмдан пул тўланмоқда

Бугунги кунда ким билан суҳбатлашманг, мавзу иқтисодиётимизнинг таянчларидан бири – пахта йиғим-терими мавсумига бориб тақалади. Деҳқону фермерларимизнинг йил бўйи қилган машаққатли меҳнати самараси далаларда бўй кўрсатди – чаноқлардаги “оқ олтин” дур каби оппоқ бўлиб очилмоқда. 
Жорий йилда мамлакатимиз далаларида тупроқ-иқлим шароитига мос, серҳосил навларни танлаш, ерни экишга тайёрлаш, уруғни ўз вақтида қадаш, ғўза қатор ораларига оби […]

Батафсил

14:01 | 10.08.2017

“Ўзпахтаёғ” АЖ таркибидаги ёғ-мой корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта ёғини истеъмолчиларга етказиб бериш тартиби тўғрисида маълумот

“Ўзпахтаёғ” АЖ таркибидаги ёғ-мой корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта ёғини истеъмолчиларга етказиб бериш тартиби тўғрисида маълумот
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2010 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1401-сонли қарорига асосан “Ўзпахтаёғ” АЖ таркибига киритилган ёғ-мой корхоналарида ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар, энг аввало пахта ёғи, шрот, шелуха, кунжара ва бошқа маҳсулотлар товар-хом ашё […]

Батафсил

15:40 | 25.07.2017

Саноатни янада ривожлантириш ва улкан бунёдкорлик ишлари истиқболлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Тошкент вилоятига ташриф буюрди. 
Тошкент вилояти юксак иқтисодий салоҳияти, улкан табиий ва инсоний ресурслари, ривожланган транспорт коммуникациялари билан мамлакатимиз тараққиётида етакчи ўрин тутади. Вилоятда кимё саноати, нефть-кимё, қора ва рангли металлургия, электротехника, машинасозлик ва металлни қайта ишлаш каби замонавий саноат тармоқлари яхши ривожланган. 
Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 2012 йил […]

Батафсил

10:02 | 04.07.2017

Миллий Матбуот марказида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси томонидан матбуот анжумани ўтказилди

2017 йил 30 июнь куни Миллий Матбуот марказида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси томонидан оммавий ахборот воситалари учун “Жаҳон бозорида ўзбек пахта саноати нуфузини янада ошириш борасида Холдинг компания томонидан амалга оширилаётган ишлар” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.
Жорий йилнинг 28 июнь куни “Пахта бўйича Халқаро консультатив қўмитанинг 76-ялпи мажлиси ва XIII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ўтказишни […]

Батафсил

12:05 | 29.06.2017

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

1 сентябрь – Мустақиллик куни мамлакатимиз истиқлолга эришган, жаҳон харитасида янги, мустақил ва суверен давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлган, халқимизнинг асрий орзу-интилишлари рўёбга чиққан буюк тарихий сана бўлиб, эл-юртимиз томонидан энг улуғ, энг азиз байрам сифатида доимо катта шоду хуррамлик билан нишонланиб келади. 
Буюк ва бебаҳо неъмат – мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги […]

Батафсил

13:00 | 13.05.2017

Ўзбекистон – Хитой: стратегик шериклик ва дўстлик муносабатларини янада ривожлантириш йўлида

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 11 май куни давлат ташрифи билан Хитойга келди.
Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлик муносабатлари кенг кўлам касб этиб, стратегик шериклик алоқалари юксак даражага кўтарилмоқда. Мамлакатларимизнинг миллий манфаатлари, ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, жаҳондаги нуфузи юксалишига хизмат қиладиган бу алоқалар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи […]

Батафсил

16:05 | 25.04.2017

Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

Ўзаро келишувга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида 24 апрель куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, илмий-техник, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик фаоллашганини мамнуният билан қайд этдилар. 
2017 йилнинг 22-23 март кунлари Остона шаҳрида бўлиб ўтган олий даражадаги самарали музокаралар Ўзбекистон – […]

Батафсил

10:13 | 14.04.2017

Президентимиз Чилонзор туманидаги саноат корхоналари, ижтимоий объектларга ташриф буюрди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни пойтахтимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар ижроси, мактаблар фаолияти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари Чилонзор туманидаги “Реле ва автоматика” акциядорлик жамиятига ташриф буюрди. 
Мамлакатимизнинг барча ҳудудлари каби пойтахтимизда ҳам саноатни жадал ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта […]

Батафсил

12:49 | 29.03.2017

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот

2017 йил 28 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси очилди. Мажлисда Вазирлар Маҳкамасининг таклиф этилган аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Мажлисни Олий Мажлис Сенатининг Раиси Н.Йўлдошев олиб борди. 
Сенаторлар ишни “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини кўриб […]

Батафсил

14:22 | 18.03.2017

USDA: АҚШ пахтасининг ҳафталик экспорт кўрсаткичлари

АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаментининг 2- 9 март кунлари  орлиғида америка пахтаси экспорти бўйича ҳафталик ҳисоботи эълон қилинди. Унга кўра, экспорт шартномалари 27% га ошган ва 69 минг тоннани  ташкил этган. Бу давр оралиғида АҚШ пахта толасининг асосий импортёрлари Ветнам (15,1 минг тонна), Туркия (13,5 минг тонна), Ҳиндистон (10,6 минг тонна), ва Хитой (8 минг тонна) бўлган.
Аммо, АҚШ […]

Батафсил

14:16 |

Ўзбекистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки президентини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 март куни ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг (ЕТТБ) президенти Сума Чакрабартини қабул қилди.
Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон ва ЕТТБ ўртасида ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини алоҳида қайд этди. 
Кичик бизнес ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, банк-молия сектори, инфратузилмани, айниқса, қишлоқ жойларда модернизация […]

Батафсил

11:56 | 27.02.2017

Президентимиз тадбиркорларга ўз тавсияларини айтди

Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Қашқадарё вилоятида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шаҳар ва қишлоқлар ободонлашиб, замонавий қиёфа касб этаётир. Янги корхоналар, таълим ва тиббиёт муассасалари, кенг ва равон йўллар, боғ ва хиёбонлар бунёд этилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифи давомида янги қурилаётган объектлар, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган ишлаб чиқариш корхоналари лойиҳаларини […]

Батафсил

17:20 | 09.01.2017

Қонун устуворлиги – инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омилидир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 7 январда Прокуратура органлари ходимлари куни олдидан бир гуруҳ соҳа ходимлари билан учрашди.
Учрашувда Олий Мажлис палаталари раҳбарлари, ҳукумат аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, прокуратура органлари масъул ходимлари ва фахрийлари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. 
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 19 декабрдаги қонунига мувофиқ, 8 январь Ўзбекистон Республикаси […]

Батафсил

19:12 | 29.12.2016

Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг тўртинчи мажлиси якунлари тўғрисида

2016 йил 27-28 декабрь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг тўртинчи мажлиси бўлиб ўтди. 
Ўзбекистон делегациясини Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон қабул қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни ўзи учун қулай вақтда Тожикистон Республикасига расмий ташриф билан келиш таклиф этилган мактубини топширди. 
Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг […]

Батафсил

12:41 | 11.11.2016

Пахта бўйича Халқаро консультатив қўмитанинг 76-ялпи мажлиси Тошкентда бўлиб ўтади

Пахта бўйича Халқаро консультатив қўмита (ПХКҚ)га 1939 йилда АҚШнинг Вашингтон шаҳрида асос солинган бўлиб, унинг мақсади халқаро даражада пахта етиштириш ва уни қайта ишлаш соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга кўмаклашиш, шунингдек пахта толаси экспорти ва импортида қатнашувчи давлатларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир.
Пахта бўйича Халқаро консультатив қўмитанинг ҳар йиллик ялпи мажлислари дунё пахта саноати учун ўта муҳим бўлган масалалар юзасидан […]

Батафсил

14:00 | 28.10.2016

Саноатчилар ўзаро ҳамкорликни кенгайтириши учун қулай имконият

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида мамлакатимизнинг барча тармоқлари ва етакчи корхоналари иштирок этмоқда. Қурилиш материаллари саноати, енгил саноат, автомобилсозлик, машинасозлик, озиқ-овқат, электротехника ва фармацевтика саноати шулар жумласидан. Иштирокчилар ўзлари ишлаб чиқараётган ёки ўзлаштирилиши режалаштирилаётган маҳсулотлар, саноат кооперацияси орқали маҳаллийлаштиришга таклиф қилинаётган маҳсулотлар турлари ҳамда истиқболли лойиҳалари билан қатнашмоқда. Барча вилоятлар ўзларида мавжуд бўлган, бироқ […]

Батафсил

9:49 | 09.09.2016

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси тўғрисида ахборот

2016 йил 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, таклиф этилган Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлис аввалида йиғилиш иштирокчилари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов […]

Батафсил

11:21 | 01.09.2016

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги

Азиз ватандошлар!
Мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихида мутлақо янги саҳифа очган, эл-юртимизни мустабид тузум кишанларидан озод қилиб, эркин ва фаровон ҳаёт қуриш йўлини очиб берган Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 25 йиллик байрами билан барчангизни, бутун халқимизни чин қалбимдан табриклайман.
Қадрли дўстлар!
Барчамизга аёнки, мустақиллик ҳеч қайси халқ, ҳеч қайси миллат тарихида осонлик билан қўлга киритилган эмас. Бу […]

Батафсил

11:09 | 20.08.2016

Мамлакатимизда 20 август куни эрта тонгдан умумхалқ хайрия ҳашари бошланди

Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрами олдидан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида мамлакатимиз бўйлаб ободонлаштириш ва тозалик ойлиги давом этмоқда.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мустақиллик йилларида қадимий анъана ва қадриятларимиз янгича маъно ва мазмун билан бойиди. “Ободлик кўнгилдан бошланади”, деган ҳикмат халқимиз орасида кенг тарқалиб, эзгу даъватга айланди.
Ўзбекистон Республикаси […]

Батафсил

9:27 | 19.07.2016

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот

2016 йил 15 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини муҳокама қилишга ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан жорий йилнинг 15 январида республика Ҳукумати мажлисида белгилаб берилган 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини баҳолашга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан […]

Батафсил

16:51 | 12.07.2016

Янги мавсумдан пахта хомашёсини қабул қилишнинг янги тизими жорий этилади

Бугун замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жамиятнинг барча соҳаларига кенг жорий этиш ҳамда улардан самарали фойдаланиш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Жумладан, “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси тизимида ҳам бу борада кўплаб амалий ишлар қилинмоқда.
Тизимда пахта хом­ашёсини қабул қилишдан бошлаб, уни қайта ишлаш, сақлаш ва сотишгача бўлган барча жараёнларни замонавий ахборот-­коммуникация технологиялари асосида электрон ҳисобот ва назорат тизимини […]

Батафсил

14:41 | 01.07.2016

Кенг кўламли ислоҳотлар – элу юртимиз фаровонлигининг асосий омилидир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида 30 июнь куни Сурхондарё вилоятига ташриф буюрди.
Истиқлол йилларида мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида бўлгани сингари Сурхон воҳасида ҳам улкан янгиланиш ва ўзгаришлар рўй берди. Шаҳар ва қишлоқлар қиёфаси тубдан ўзгариб, одамларнинг турмуш даражаси юксалиб бораётир. Бир пайтлар […]

Батафсил

9:28 | 23.06.2016

Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўли – стратегик ҳамкорликнинг юксак самараси

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ”да 22 июнь куни Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигининг йирик ва истиқболли лойиҳаси ижроси – Ангрен-Поп электрлаштирилган темир йўли ҳамда Қамчиқ туннелининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари мазкур ғоят улкан лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистон учун катта ютуқ, муҳим ва […]

Батафсил

9:09 |

Ўзбекистон – Хитой: ҳамкорликнинг янги босқичи – ҳар томонлама стратегик шериклик

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 21 июнь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Кўксарой қароргоҳида 22 июнь куни ХХР Раисини расмий кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Ислом Каримов ва Си Цзиньпин шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Хитойнинг давлат […]

Батафсил

12:26 | 20.06.2016

ХХР Раисининг Ўзбекистонга давлат ташрифига доир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 2016 йил 21 июнь куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келади.

Олий даражадаги учрашув ва музокараларда Ўзбекистон – Хитой муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, долзарб минтақавий ва халқаро сиёсий масалалар муҳокама этилади.
Ташриф дастурида Хитой Раисининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва […]

Батафсил

9:23 | 15.06.2016

Россия саноат ва савдо вазирлиги делегацияси «Ўзбекистон пахта тозалаш» АЖ фаолияти билан танишди

Жорий йилнинг 9-11 июнь кунлари Россия саноат ва савдо вазирлиги делегация расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. 
Ташриф доирасида Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Виктор Евтухов бошчилигидаги делегация аъзолари “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бошқаруви раиси Акмал Камалов ҳамроҳлигида “Ўзпахтасаноат” акциядорлик жамияти таркибидаги Тошкент вилоятида жойлашган «Ўзбекистон пахта тозалаш» акциядорлик жамияти фаолияти, ички имкониятлари ва пахтани қайта ишлаш […]

Батафсил

9:02 |

XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси октябрь ойида бўлиб ўтади

2016 йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. Унга кўра, жорий йилнинг 12–13 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида XII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси бўлиб ўтади.
Таъкидлаш жоизки, 2005 йилда Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган ушбу ярмарка дунё иқтисодий ҳаётидаги […]

Батафсил

20:38 | 03.06.2016

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Шу кунларда халқимиз Ватанимизнинг кўп асрлик шонли тарихида мутлақо янги давлат, янги жамият барпо этиш йўлини очиб берган буюк тарихий воқеа – Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кутиб олиш ва тантанали равишда нишонлаш учун ҳар томонлама қизғин тайёргарлик кўрмоқда.
Биз учун ҳақиқатан ҳам энг улуғ, энг азиз айём бўлган […]

Батафсил

12:32 | 02.06.2016

Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
Бугунги кунда она юртимиз, Ўзбекистонимизнинг жадал тараққий этиб, барча соҳаларда улкан ютуқ ва марраларни қўлга киритаётганини, диёримизда ҳукм сураётган тинч ва осойишта, фаровон ҳаётни, файз ва қут-баракани халқимиз авваламбор Яратганимизнинг чексиз марҳамати сифатида шукроналик ва розилик билан қабул қилмоқда.
Шу борада эл-юртимиз учун эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи бўлиб келаётган муборак Рамазон […]

Батафсил

20:41 | 23.05.2016

Мониторинг марказлари: қулай, замонавий ва ишончли

Маълумки, бу йилги пахта ҳосилига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда сифатли ташкил этиш, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказишда тизимли назорат ўрнатиш, фермер хўжаликлари билан таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи корхоналар ўртасида тўлов интизомини ва ҳисоб-китоб ишларини янада яхшилаш мақсадида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компания таркибидаги «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг пахта тозалаш корхоналари ҳузурида Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва […]

Батафсил

20:41 | 11.05.2016

Имкониятлар самараси

Мамлакатимизда аграр соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар жараёнида фермер хўжаликларига кенг имкониятлар яратилмоқда. Президентимизнинг 2016 йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Жиззах вилоятида кейинги икки йилда боғ майдонлари 5 минг гектарга кенгайтирилиб, 14 минг […]

Батафсил

18:28 | 16.04.2016

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлиси тўғрисида ахборот

2016 йил 15 апрелда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини муҳокама қилишга ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов томонидан жорий йилнинг 15 январида республика Ҳукумати мажлисида белгилаб берилган 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари амалга оширилишини баҳолашга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган […]

Батафсил

9:07 |

«Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 3 мартда 
қабул қилинган 
Сенат томонидан 2016 йил 31 мартда 
маъқулланган 
          1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 30 августда қабул қилинган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги 279–I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 9, 142-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 98-модда, № […]

Батафсил

18:08 | 13.04.2016

Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Мамлакатимиз қайта ишлаш корхоналарини хомашё ресурслари билан мунтазам таъминлаш, ички истеъмол бозорини йил давомида сабзавотлар, картошка, мева ва полиз маҳсулотлари билан барқарор тўлдириш, шунингдек, ташқи бозорларда харидоргир ва рақобатбардош бўлган ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш учун уларни етиштириш, ишлаб чиқариш ва харид қилиш […]

Батафсил

15:00 | 09.04.2016

Халқимиз даҳосининг буюк тимсоли

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида Амир Темурнинг номи, бой мероси тикланди. 1996 йил мамлакатимизда Амир Темур йили, деб эълон қилинди, Соҳибқирон таваллудининг 660 йиллиги халқаро миқёсда кенг нишонланди. Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабзда муҳташам ҳайкаллари қад ростлади. Улуғ бобомиз шарафига орден таъсис этилди. 2011 йили давлатимиз раҳбари сўзбошиси билан “Темур тузуклари” мукаммал ҳолда, юксак сифат билан янгидан […]

Батафсил

19:26 | 06.04.2016

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари билан учрашув ўтказилди

Жорий йилнинг 4 апрелида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бошқаруви раиси Акмал Камалов «Posco Daewoo Corp.» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жон Инг Чун, “Daewoo Textile Bukhara” корхонаси бош директори Бён Чунг Соп ва «Daewoo Textile Fergana» корхонаси бош директори Ким Ил У билан учрашди. 
Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалари муҳокама қилинди.  

Батафсил

20:15 | 04.04.2016

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот

2016 йил 1 апрель куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.

Ялпи мажлиснинг иккинчи кунини сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқишдан бошладилар. Таъкидланганидек, Марказий банкнинг ўтган йилдаги фаолияти «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги қонунга мувофиқ амалга оширилди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил […]

Батафсил

20:13 |

Юрт тинчлиги, Ватан тараққиётига барчамиз масъулмиз!

Фаровон жамиятни унинг ҳамжиҳат, меҳнаткаш ва интилувчан одамлари яратади. Ўқитувчининг ўз шогирдига бор меҳр-эътиборини бериб, билим-кўникмаларини ўргатиши, деҳқонларнинг ерга уруғ қадаб, ундан мўл-кўл ҳосил олиш йўлидаги машаққатлари, Ватан посбонларининг мамлакат сарҳадларини ерда, осмонда, сувда жонини тикиб, ҳимоя қилиши, қурувчининг кўркам бино-иншоотларни бунёд этиш мақсадидаги масъулиятли меҳнати, олимнинг ҳаловатдан кечиб, жамиятга фойда келтирадиган илмий янгиликлар устидаги […]

Батафсил

15:45 | 02.04.2016

Иқтисодий тараққиётимизнинг муҳим омили

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун медиатур ташкил этилди. Ушбу тадбир доирасида журналистлар Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Жаҳон банки гуруҳининг «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» қўшма лойиҳаси доирасида энергия самарадорлиги юқори технологияларни жорий этиш ва энергия тежаш жараёнларини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди.
Бугун тараққий этган ва ривожланаётган мамлакатларда барча […]

Батафсил

14:28 | 29.03.2016

Ер майдонлари оптималлаштирилмоқда

Президентимиз Ислом Каримов мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштириш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш 2016 йил ва яқин истиқболга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг принципиал муҳим йўналиши эканини таъкидлади.

Турли фермер […]

Батафсил

9:26 | 22.03.2016

Президент Ислом Каримовнинг Наврўз байрамига бағишланган тантанали маросимдаги сўзи

Ассалому алайкум, азиз ватандошлар!
Муҳтарам меҳмонлар!
Табиат уйғониб, гул-чечаклар очилиб, атроф яшил либосга бурканиб бораётган шу кунларда яшариш ва янгиланиш фасли бўлмиш Наврўзи олам юртимизга кириб келиши билан сиз, азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни чин қалбимдан табриклаш, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурмат ва самимий тилакларимни изҳор этиш – мен учун катта бахтдир.
Наврўзи олам барчамиз учун […]

Батафсил

9:01 | 28.10.2015

«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони
Пахта хомашёсини қабул қилиш ва қайта ишлаш, пахта толасини жаҳон бозори талабларидан келиб чиққан ҳолда экспорт қилиш бўйича ягона комплексни яратиш, пахта ва ёғ-мой маҳсулотларининг сифатини ҳамда рақобатдошлигини ошириш, шунингдек, республиканинг пахта тозалаш ва ёғ-мой корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун инвестицияларни, жумладан, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида: […]

Батафсил
Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили

Май 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Apr    
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 16 Апрель, Душанба, соат 18:31

Тепага