А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

12:04 | 31.07.2018

“Муқаддас ислом динимиз — маънавиятимизнинг асосий мезони”

2018 йилнинг 27 июль куни «Ўзпахтаёғ» АЖда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитаси масъул ходими Мукарамхонов Нуриллохон Абдуллохон ўғли билан “Муқаддас ислом динимиз — маънавиятимизнинг асосий мезони” мавзусида маърифат соати ташкил этилди. 

Ушбу тадбирда таъкидланганидек, ислом динининг асрлар давомида инсониятни эзгуликка, маърифатга чорлаб келаётган исломий қадриятлар халқимиз қалбидан чуқур жой олиб, миллий маданиятимиз ва турмуш тарзимизни урф-одат ва анъаналаримизни сақлашда кучли омил бўлиб келмоқда. Инсонийлик, меҳр-оқибат, ҳалоллик, яхшилик ва меҳр-шавқат сингари фазилатлар динимизда мужассам топганлиги тўғрисида гапириб ўтилди.

Маърузачи ўз нутқида ислом динининг тарихи, мазмуни ва фалсафасини, у билан боғлиқ амаллар, урф-одатлар, қадрият ва анъаналарнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтирди.

Ислом динининг маънавий-тарбиявий аҳамиятидан кенг фойдаланиш ҳозирги кундаги долзарб вазифалардан бири эканлиги тўғрисида сўз юритилиб, ота-она, оила тўғрисида ғамҳўрлик қилиш, ёрдамга муҳтож инсонлар, кексалар, ногиронлар ва кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз кўмак бериш, жамиятда ўзаро ҳурмат, дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтиришга қаратилган савоб ва хайрли ишларни ҳар куни ҳар ким қилиши, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга ҳар биримиз ҳисса қўшишимиз лозимлиги тўғрисида гапирилди. 

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Октябр 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Sep    
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 19 Сентябрь, Чоршанба, соат 14:10

Тепага