А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

19:04 | 18.08.2017

“Мустақиллик – энг улуғ неъмат” мавзуида учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18 август куни “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси мажлислар залида мамлакатимиз мустақиллигининг 26 йиллик байрами ва “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносбати билан “Мустақиллик – энг улуғ неъмат” мавзуида учрашув бўлиб ўтди. Унда холдинг компания ва унинг тизимидаги акциядорлик жамиятлари ходимлари иштирок этди.  

Тадбир шу йилнинг 27 июнь эълон қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Президент қарори асосида қабул қилинган “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ҳамда унинг тизимидаги акциядорлик жамиятлари томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллигига бағишлаб амалга ошириладиган ташкилий-амалий, маънавий-марифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари” Дастурига мувофиқ ташкил этилди.

Учрашувда дастлаб Тошкент шаҳар Яккасарой туман Маънавият-тарғибот маркази бўлими раҳбари Фаррух Турсунов “Мустақиллик — энг улуғ неъмат” мавзуида маъруза қилди. Маъруза ўтган 26 йиллик вақт мобайнида мамлакатимиз эришган ютуқлар, забт этилган марралар ҳақида тўхталиб, бунда меҳнаткаш ҳамда ватанпарвар юртдошларимизнинг улкан ҳиссаси бор эканини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, анжуманда “Тинчлик учун курашмоқ керак” мавзуида ҳам маърузалар тингланди.

Мулоқот давомида иштирокчилар ўзларини қизқтирган саволларга мутахассислардан тегишли жавоблар олишди. 

«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси матбуот хизмати

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Август 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Jul    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 14 Август, Сешанба, соат 10:00

Тепага