А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

16:04 | 7.12.2018

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – фаровон ҳаётимиз пойдевори

Шу кунларда барчамиз тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма олти йиллигини кўтаринки кайфият билан нишонламоқдамиз.

Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў-эътибори унинг Конституцияси билан белгиланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган бош Қонундир. Конституцияда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари, ривожланган хорижий давлатларнинг ҳуқуқий амалиёти ҳамда ўзбек давлат тарихчилиги анъаналари, кўп асрлик миллий урф-одатларимиз, буюк аждодларимизнинг тарихий тажрибалари ва инсонпарварлик ғоялари чуқур сингдирилганлигини унинг ҳар бир моддасидан англаш мумкин. Умуман олганда, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик, аҳолининг турмуш даражаси ҳамда онгу-тафаккуридаги ўсиш суръатлари – Конституциямизда белгиланган қоида ва тамойиллар шарофатидир.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 7 декабрь куни “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – фаровон ҳаётимиз пойдевори” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда акциядорлик жамияти ходимлари, соҳада узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилган меҳнат фахрийлари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 26 йиллиги байрами муносабати билан мустақиллик йилларида ёғ-мой саноатига раҳбарлик қилган 7 нафар меҳнат фахрийлари ҳамда “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятининг 3 нафар илғор ходими “Ёғ-мой саноати аълочиси” кўкрак нишони ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Шунингдек, алоҳида шижоат кўрсатган бир қатор жамият ҳодимларига ташаккурнома эълон қилинди.

Байрам тадбири якунида “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти ходимлари бундан буён ҳам Конституциямизда белгиланган ҳуқуқ ва бурчларини тўлиқ англаган ҳолда муҳтарам Президентимиз олиб бораётган эзгу ишларни амалга оширишда барча имкониятлардан фойдаланиб, ғайрату шижоат билан Ватанимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилишга аҳд қилишди.

 

Суратда: байрам тадбиридан лавҳалар.

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Март 2019
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Feb    
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 19 Сентябрь, Чоршанба, соат 14:10

Тепага