А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

13:33 | 16.02.2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.01.2018 йилдаги ПҚ-4118 сонли «Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бўйича

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган мазкур қарор Республикамиз ёғ-мой саноати  учун муҳим аҳамият касб этади. Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, ушбу қарор билан республикадаги тарқоқ  бўлган ёғ-мой корхоналари бир уюшмага бирлаштирилди. “Ўзегмойсаноат” уюшмаси “Узпахтаег” акциядорлик жамияти негизида ташкил қилинди. 

2019-2020 йилларда амалдаги ишлаб чиқаришларни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ва янгиларини ташкил этиш бўйича 150 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 37 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади, ушбу лойиҳалар бўйича фойдаланишга топшириладиган янги ишлаб чиқаришларнинг асосий қисми хорижий инвесторлар билан ҳамкорлигини барпо этилади.

Тайёр ўсимлик мойи импортини босқичма-босқич қисқартириш, импортдан мойли хом-ашё олиб келиш ҳажмларини кўпайтириш, маҳаллий шароитда  муқобил мойли хом-ашёлар етиштириш миқдорини 100 минг тоннага етказиш ҳисобига корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси камида 90 фоизга етказилади.

Ёғ-мой маҳсулотлари нархлари барқарорлигини ва ички бозор эҳтиёжини бир маромда таъминлаш мақсадида 50 минг тонна ҳажмли мойли хом-ашё сақлаш бўйича замонавий сиғимлар ташкил этилади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунда республика аҳолиси ўсимлик мойига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш мақсадида йилига ўрта ҳисобда 150 минг тоннадан юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот импорт қилинмоқда. Вахоланки, республикада 400 га яқин ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар фаолият кўрсатади.

Шу сабабли Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган мазкур қарорга мувофиқ 2021 йилга қадар ўсимлик мойи ишлаб чиқариш ҳажмлари 400 минг тоннани ташкил қилади, натижада республика аҳолисининг ёғ-мой маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи асосан ўзимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳисобига қондирилади.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорига мувофиқ «Ўзёғмойсаноат» уюшмаси таркибига кирадиган ёғ-мой корхоналарига бир қатор имтиёзлар берилди. Жумладан, 2021 йил 1 январга қадар:

ўсимлик мойи ишлаб чиқариш мақсадида импорт қилинадиган соя дуккаги, кунгабоқар ва бошқа мойли экинлар дони бўйича божхона тўловларидан;

импортдан келтирилган хом-ашё ҳисобидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмлари бўйича қўшимча қиймат солиғи тўловидан озод этилди.

Шунингдек,  ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга 2022 йилнинг 1 январига қадар каустик ишқор, фаоллаштирилган табиий минерал маҳсулотлар ва катализаторлар импортида божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашни 90 кунга кечиктириш имконияти берилди.

Мазкур қарорда белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда корхоналар жойлашган майдонларини оптималлаштириш, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулотлар таннархини кескин пасайтириш мақсадида, 7 та корхонани тўлиқ реконструкциялаш, янги замонавий кўринишдаги унумдор ишлаб чиқариш тизимларини барпо этиш бўйича Италиянинг (Andreotti impianti S.P.A, C.M.Bernardini Srl), Хитойнинг (Nenan Huatais cereal and oils machinery co ltd, Zhengzhou QI`E Grain and Oil Machinery Co.Ltd) ҳамда Чехиянинг (Soudek S.R.O.) етакчи компаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда. Бир сўз билан айтганда, ҳозирданоқ қарорда белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлаш чораларини кўриш борасида барча куч ва имкониятлар ишга солинмоқда.

         “Узёгмойсаноат” уюшмасига республикамиздаги барча ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ихтиёрий равишда аъзо бўлишлари мумкин, бугунги кунда «Canola Group» МЧЖ, “Grain oil trade” МЧЖ, “HAYOT-HUSNI” МЧЖ, “Chiken class” МЧЖ, “GRAIN OIL FLOUR” МЧЖ, “AZIAN GOLDEN OIL” МЧЖ, “NASAF STAR OIL” МЧЖ  ва бошқа мой ишлаб чиқарувчи корхоналар уюшмага аъзо бўлдилар.

Қисқа қилиб айтганда, уюшма фаолияти қарор билан белгилаб берилган  аниқ мақсад ва вазифаларга эга бўлган ёғ-мой саноатини бошқаришнинг ягона тизимини яратиш ҳамда ёғ-мой саноатининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурларини  белгилаш, ишлаб чиқаришга илмий салоҳиятни йўналтириш орқали халқимизни сифатли ва рақобатбардош ёғ-мой маҳсулотлари билан тўлақонли қондириш ҳисобланади.

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Март 2019
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Feb    
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 19 Сентябрь, Чоршанба, соат 14:10

Тепага