А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

12:17 | 29.06.2017

«Ўзпахтасаноатэкспорт» ХКнинг Мемфис шаҳрида тақдимоти ўтказилди

Шу кунларда “Ўзпахтаэкспорт” АЖ ходимлари Америка пахта экспортчилари Ассоциацияси томонидан ташкил қилинган Мемфис шаҳридаги Халқаро пахта олийгоҳида ўз малакаларини оширмоқдалар.

Мазкур олийгоҳ ташкил этган семинар доирасида 2017 йилнинг 7 июнь куни “Ўзпахтасаноатэкспорт” ХК фаолиятига бағишланган тақдимот бўлиб ўтди.

Дунёнинг 20 та ҳорижий давлатида фаолиятит олиб бораётган 40 дан ортиқ чет эл компаниялари ходимлари ва юқорида кўрсатилган олийгох ўқитувчилари қатнашган анжуман давомида “Ўзпахтасаноатэкспорт” ХК ҳамда унинг тизимдаги “Ўзпахтаэкспорт” АЖ, “Ўзпахтасаноат” АЖ, “Ўзпахтаёғ” АЖ ва “Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг фаолияти хусусида маълумот берилди.

Шу билан бирга қатнашчилар мустақиллик даврида мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги туб ислоҳотлар ҳақида  маълумотга эга бўлдилар.

Шунингдек ўзбек пахта толасининг сифати ва афзалликларига алоҳида эътибор берилди. Бундан ташқари, тингловчилар пахта толаси баҳосининг белгиланиши, етказиб бериш шартлари ва шартнома шартларининг чегирма тизими билан танишиб чиқдилар.

Мазкур тақдимот қатнашчилар катта қизиқишига сабаб бўлди. Хусусан, семинар раҳбари Ж.Маршал “Ўзпахтаэкспорт” АЖ вакиллари тақдимотининг мазмуни ва сифатини юқори баҳолади.

Презентация ниҳоясида қатнашчилар 2017 йилнинг октябрь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Пахта бўйича халқаро консультатив қўмитанинг 76-ялпи мажлиси ва XIII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасида иштирок этиш учун таклиф этилдилар.

«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси Матбуот хизмати

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Октябр 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Sep    
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 19 Сентябрь, Чоршанба, соат 14:10

Тепага