А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

19:27 | 31.08.2017

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси тизимида Мустақиллик байрами кенг нишонланмоқда

Энг улуғ, энг азиз айём – Ўзбекистон Республикаси давлат мутақиллигининг 26 йиллик байрами бугун мамлакатимизнинг барча минтақаларида зўр шодиёна билан нишонламоқда.

Барча ташкилот ва меҳнат жамоаларида бўлгани сингари “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” шиори остидаги турли маданий-маърифий тадбирлар “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси тизимида ҳам юксак кўтаринкилик билан ўтказилмоқда.

Шу йилнинг 25-30 август кунлари “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси тизимидаги барча корхона-ташкилотларда, жумладан, республикадаги 98 пахта тозалаш заводи, 23 та ёғ-мой заводи, 23 та пахта терминали ва бошқа меҳнат жамоаларида ташкил этилган истиқлол байрами юксак кўтаринкилик билан нишонланди. Байрам тадбирларида соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшган 500 га яқин ишчи-ходимлар Холдинг компаниянинг фахрий ёрлиғи, турли қимматбаҳо эсдалик совғалар ва мукофотлар билан тақдирланган бўлса, яна мингдан ортиқ ходимларга акциядорлик жамияларининг махсус байрам совғалари топширилди. 

Жорий йилнинг 30 август куни “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси Бош биносида Ўзбекистон Републикаси мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди. Байрам дастурхонига Холдинг компания ва унинг таркибидаги акциядорлик жамиятлари бошқарув тизими ходимлари ва соҳа ривожига ҳисса қўшган меҳнат фаҳрийлари  таклиф этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вакили Илҳом Собиров, «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси Бошқаруви раиси Акмал Камалов ҳамда акциядорлик жамиятлари раҳбарлари иштирок этди.

Компания раҳбари ўз сўзида йиғилганларни байрам билан қутлади: “Мамлакатимиз 26 йиллик тарихан қисқа фурсатда дунё миқёсида ўз ўрни ва мавқеига эга бўлган мамлакатга айланди. Барча соҳаларнинг пойдевори мустаҳкамланди. Айниқса, ўтган қарийб 9 ойлик давр Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида рўй берган туб ўзгаришлар билан аҳамиятли бўлди. Жумладан, “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компаниясида ҳам муҳтарам Президентимизнинг алоҳида эътибори ва қўллаб-қувватлови билан сезиларли ислоҳотлар қилинмоқда. Хусусан, компания таркибидаги жамиятларда модернизация ишлари амалга оширилди, ишлаб чиқарилган маҳсулотлар сифати ошишига эришилди, инвестицион лойиҳалар муаввафақиятли амалга оширилиб, янги иш ўринлари яратилмоқда, фан ва амалиёт уйғунлигига алоҳида урғу бериляпти. Тармоқда ишчи-хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Олдимизда янги мавсум. Масъулиятли палла. Бизнинг йил давомидаги фаолиятимиз бу йилги пахта хомашёсини тайёрлов масканларида сифатли ва узлуксиз қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда белгиланган вазифаларга виждон билан ёндошишимизга боғлиқ. Ишонаманки, Муҳтарам Президентимиз томонидан олдимизга қўйилган устувор вазифаларни ҳар биримиз бор куч ва имкониятларимизни тўлиқ ишга солган ҳолда баҳамжиҳатликда, бир жамоа бўлиб уддалаймиз.

Барчангизни жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллик айёми ҳамда Қурбон ҳайити байрами билан табриклайман! Ушбу улуғ айёмда барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, ижодий камолот тилайман. Юртимиз тинч, мустақиллигимиз абадий бўлсин!”

Шундан сўнг, меҳнати, билим-тажрибаси ва касбига бўлган муҳаббати билан соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ва унинг таркибидаги акциядорлик жамиятлари ходимлари фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

“Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси Матбуот хизмати

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Август 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Jul    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 14 Август, Сешанба, соат 10:00

Тепага