А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

15:35 | 9.01.2019

«Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамияти томонидан 2018 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҲИСОБОТ

 “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ҳамда “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятинининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунлари талабларига амал қилинган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 февралдаги Раёсати мажлисининг топшириғига асосан тасдиқланган жадвалга асосан ҳар чоракда кенгайтирилган хайъат йиғилиши ўтказилди. Ҳайъат йиғилишларида 2018 йилда “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар бўйича амалга оширилган ишлар атрофилича таҳлил қилинди ва тегишли вазифа белгилаб олиниб, зарурий топшириқлар берилди.

Мурожаатлар билан ишлашда, жамият ижро аппарати ва тизимдаги ёғ-мой корхоналари фаолияти устидан идоравий назоратни кучайтириш мақсадида тизимли мониторинг ўрнатилди.

2018 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятига жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 100 та, “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти раҳбари ишонч телефонига 46 та, бошқа вазирлик ва идоралардан ҳамда тўғридан-тўғри ҳамда “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятига йўлланган 107 та, жами бўлиб 253 та мурожаат келиб тушган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар сони 103 тага ортган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти ижро аппаратига 2018 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар назоратга олиниб, қонунда белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди ҳамда муаллифларга тегишли жавоблар юборилди ва амалий чоралар кўрилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 100 та мурожаатдан 16 таси (16,0%) қаноатлантирилди, 71 тасига (71,0%) қонунчилик доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 6 таси (6,0%) таалуқлилиги бўйича тегишли идораларга юборилди, 2 таси (2,0%) амалдаги қонунларга зид бўлганлиги учун рад этилган, 3 таси (3,0%) кўрмасдан қолдирилди ёки аноним деб топилди  ва 2 та (2,0%) мурожаат бугунги кун ҳолатига ўрганиш жараёнида.

Жами 253 та мурожаатнинг 121 таси (47,8%)да хом ашё ажратишда ва сотиб олишда ҳамда 43 таси (17,0%)да ишга жойлашиш ва меҳнат муҳофаси бўйича амалий ёрдам сўралган, 34 таси (13,4%)да раҳбариятга нисбатан норозилик билдирилган бўлса, 55 та (21,8%) тегишли бўлмаган ва бошқа хатлар ташкил қилинган.

Мурожаатларни вилоятлар кесимида бўлганда, уларнинг асосий қисми Қашқадарё вилоятидан 90 та (35,6%) эканлиги маълум бўлади. Шунингдек, Бухоро вилоятидан 31 та (12,3%), Сурхондарё вилоятидан 19 та (7,5%), Хоразм вилоятидан 15 та (6,0%), Тошкент шаҳридан 15 та (6,0%), Андижон вилоятидан 14 та (5,5%), Фарғона вилоятидан 14 та (5,5%), Сирдарё вилоятидан 11 та (4,3%), Навоий вилоятидан 9 та (3,5%), Самарқанд вилоятидан 9 та (3,5%), Тошкент вилоятидан 8 та (3,2%), Қорақолпоғистон Республикасидан 8 та (3,2%), Наманган вилоятидан 6 та (2,3%) Жиззах вилоятидан 4 та (1,6%), мурожаат келиб тушган.

Январь-декабрь ойларида жамиятга келиб тушган жами мурожаатларнинг 188 таси (74,3%) жисмоний шахслар, 65 таси (25,7%) юридик шахслар ҳиссасига тўғри келган. Шундан ёзма мурожаатлар 110 та (43,5%)ни, электрон мурожаатлар 99 та (39,1%)ни ва оғзаки мурожаатлар 44 та (17,4%)ни ташкил этди.

Шу жумладан, 2018 йилнинг IV чорагида жами мурожаатлар сони 42 тани ташкил этиб, шундан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 21 та мурожаатдан 3 таси (14,3%) қаноатлантирилди, 12 тасига (57,2%) қонунчилик доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 2 тасига (9,5%) қонунчилик доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди,  2 таси (9,5%) кўрмасдан қолдирилди ёки аноним деб топилди  ва 2 та (9,5%) мурожаат бугунги кун ҳолатига ўрганиш жараёнида.

Жами 42 та мурожаатнинг 16 таси (38%)да хом ашё ажратишда ва сотиб олишда ҳамда 9 таси (21,4%)да ишга жойлашиш ва меҳнат муҳофаси бўйича амалий ёрдам сўралган, 7 таси (16,7%)да раҳбариятга нисбатан норозилик билдирилган бўлса, 10 та (23,9%) тегишли бўлмаган ва бошқа хатлар ташкил қилинган.

Мурожаатларни вилоятлар кесимида бўлганда, уларнинг асосий қисми Қашқадарё вилоятидан 14 та (33,3%) эканлиги маълум бўлади. Шунингдек, Бухоро вилоятидан 7 та (16,6%), Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 3 тадан (7,1%), Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Наманган,  Сирдарё вилоятларидан 2 тадан (4,8%), Андижон, Сурхондарё,  Тошкент ва Хоразм вилоятларидан 1 тадан (2,4%) мурожаат келиб тушган. Шу даврда Жиззах вилоятидан мурожаттлар келиб тушмади.

2018 йилнинг  IV чорагида жамиятга келиб тушган жами мурожаатларнинг 29 таси (69,0%) жисмоний шахслар, 13 таси (31,0%) юридик шахслар ҳиссасига тўғри келган. Шундан ёзма мурожаатлар 14 та (33,3%)ни, электрон мурожаатлар 21 та (50,0%)ни ва оғзаки мурожаатлар 7 та (16,7%)ни ташкил этди.

 “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти ва ёғ-мой корхоналарида ҳужжатлар, жисмоний ва юридик шахслардан тушган ёзма, оғзаки ва электрон мурожаатлар билан ишлаш, уларнинг ижросини белгиланган муддатларда таъминлаш борасида ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Март 2019
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Feb    
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 19 Сентябрь, Чоршанба, соат 14:10

Тепага