А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

14:17 | 14.10.2018

«Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамияти томонидан 2018 йил III чораги давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҲИСОБОТ

“Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ҳамда “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятинининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунлари талабларига амал қилинган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ҳар чорак якуни билан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида масала Республикаси Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари иштирокида кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши кўриб чиқилмоқда. Ҳайъат йиғилишида ҳисобот даврларида “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар бўйича амалга оширилган ишлар атрофилича таҳлил қилиниб, жамият масъул ходимларига ҳамда корхоналар раҳбарларига тегишли вазифа ва топшириқлар берилмоқда.

Мурожаатлар билан ишлашда, жамият ижро аппарати ва тизимдаги ёғ-мой корхоналари фаолияти устидан идоравий назоратни кучайтириш мақсадида тизимли мониторинг ўрнатилган. Ҳар чорак якунлари бўйича ёғ-мой корхоналари томонидан тақдим этилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича хисоботлар умумлаштирилмоқда ҳамда ушбу масала мунтазам равишда муҳокама этилиб, зарурий чоралар кўриб борилмоқда.

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятига жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 78 та, “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти раҳбари ишонч телефонига 38 та, бошқа вазирлик ва идоралардан ҳамда тўғридан-тўғри ҳамда “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятига йўлланган 95 та, жами бўлиб 211 та мурожаат келиб тушган. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар сони 95 тага ортган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти ижро аппаратига 2018 йил 9 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар назоратга олиниб, қонунда белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, муаллифларга тегишли жавоблар юборилди ва амалий чоралар кўрилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 78 та мурожаатдан 13 таси (16,7%) қаноатлантирилди, 57 тасига (73,0%) қонунчилик доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 4 таси (5,1%) таалуқлилиги бўйича тегишли идораларга юборилди, 2 таси (2,6%) амалдаги қонунларга зид бўлганлиги учун рад этилган  ва 2 та (2,6%) мурожаат бугунги кун ҳолатига ўрганиш жараёнида.

Жами 211 та мурожаатнинг 105 таси (49,8%)да хом ашё ажратишда ва сотиб олишда ҳамда 34 таси (16%)да ишга жойлашиш ва меҳнат муҳофаси бўйича амалий ёрдам сўралган, 27 таси (12,8%)да раҳбариятга нисбатан норозилик билдирилган бўлса, 45 та (21,4%) тегишли бўлмаган ва бошқа хатлар ташкил қилинган.

Мурожаатларни вилоятлар кесимида бўлганда, уларнинг асосий қисми Қашқадарё вилоятидан 76 та (36%) эканлиги маълум бўлади. Шунингдек, Бухоро вилоятидан 24 та (11,3%), Сурхондарё вилоятидан 18 та (8,8%), Хоразм вилоятидан 14 та (6,6%), Андижон вилоятидан 13 та (6,2%), Тошкент шаҳридан 12 та (5,7%), Фарғона вилоятидан 11 та (5,2%), Сирдарё вилоятидан 9 та (4,3%), Навоий вилоятидан 7 та (3,3%), Тошкент вилоятидан 7 та (3,3%), Қорақолпоғистон Республикасидан 6 та (2,7%), Самарқанд вилоятидан 6 та (2,8%), Жиззах вилоятидан 4 та (1,9%), Наманган вилоятидан 4 та (1,9%) мурожаат келиб тушган.

Январь-сентябрь ойларида жамиятга келиб тушган жами мурожаатларнинг 159 таси (75,3%) жисмоний шахслар, 52 таси (24,7%) юридик шахслар ҳиссасига тўғри келган. Шундан ёзма мурожаатлар 95 та (45%)ни, электрон мурожаатлар 78 та (37%)ни ва оғзаки мурожаатлар 38 та (18%)ни ташкил этди.

Шу жумладан, жорий йилнинг III чорагида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 12 та мурожаатдан 1 таси (8,3%) қаноатлантирилди, 9 тасига (75,0%) қонунчилик доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва 2 та (16,7%) мурожаат бугунги кун ҳолатига ўрганиш жараёнида.

Жами 22 та мурожаатнинг 10 таси (45,5%)да хом ашё ажратишда ва сотиб олишда ҳамда 4 таси (18,3%)да ишга жойлашиш ва меҳнат муҳофаси бўйича амалий ёрдам сўралган, 4 таси (18,1%)да раҳбариятга нисбатан норозилик билдирилган бўлса, 4 та (18,1%) тегишли бўлмаган ва бошқа хатлар ташкил қилинган.

Мурожаатларни вилоятлар кесимида бўлганда, уларнинг асосий қисми Қашқадарё вилоятидан 7 та (31,9%) эканлиги маълум бўлади. Шунингдек, Қорақолпоғистон Республикасидан, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларидан 2 тадан (ҳар бир вилоятга 9,1 фоиздан) ҳамда Тошкент шаҳри, Фарғона ва Тошкент вилоятларидан 1 тадан (ҳар бир вилоятга 4,5 фоиздан) мурожаат келиб тушган. Шу даврда Жиззах, Навоий, Наманган ва Сирдарё вилоятларидан мурожаттлар келиб тушмади.

Июль-сентябрь ойларида жамиятга келиб тушган жами мурожаатларнинг 11 таси (50%) жисмоний шахслар, 11 таси (50%) юридик шахслар ҳиссасига тўғри келган. Шундан ёзма мурожаатлар 5 та (22,7%)ни, электрон мурожаатлар 12 та (54,6%)ни ва оғзаки мурожаатлар 5 та (22,7%)ни ташкил этди.

 “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти ва ёғ-мой корхоналарида ҳужжатлар, жисмоний ва юридик шахслардан тушган ёзма, оғзаки ва электрон мурожаатлар билан ишлаш, уларнинг ижросини белгиланган муддатларда таъминлаш борасида ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Декабр 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Nov    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 19 Сентябрь, Чоршанба, соат 14:10

Тепага