А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

16:11 | 5.04.2018

«Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамияти томонидан 2018 йилнинг I чораги давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҲИСОБОТ

«Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамияти томонидан 2018 йилнинг
I чораги давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида

ҲИСОБОТ

 “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ҳамда “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятинининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунлари талабларига амал қилинган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 февралдаги Раёсати мажлисининг топшириғига асосан тасдиқланган жадвалга асосан 2017 йилда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида, 2018 йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вакили А.Ахмаджонов иштирокида кенгайтирилган хайъат йиғилиши ўтказилди. Хайъат йиғилишида 2017 йилда “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар бўйича амалга оширилган ишлар атрофилича таҳлил қилинди ва вазифа ва топшириқлар берилди.

Мурожаатлар билан ишлашда, жамият ижро аппарати ва тизимдаги ёғ-мой корхоналари фаолияти устидан идоравий назоратни кучайтириш мақсадида тизимли мониторинг ўрнатилган. Ҳар чорак якунлари бўйича ёғ-мой корхоналари томонидан тақдим этилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича хисоботлар умумлаштирилмоқда. Ижро интизомини таъминлаш масалалари жамиятнинг ишлаб чиқариш йиғилишларида мунтазам равишда муҳокама этилиб, зарурий чоралар кўриб борилмоқда.

Жорий йилнинг I чораги давомида “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятига жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 39 та, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан 18 та, “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти раҳбари ишонч телефонига 11 та, Бошқа вазирлик ва идоралардан ҳамда тўғридан-тўғри ҳамда “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятига йўлланган 37 та, жами бўлиб 105 та мурожаат келиб тушган. Ўткан 2017 йилнинг I чорагига нисбатан таққосланганда жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар сони 68 тага ортган. Ҳусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 24 тага, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси орқали 10 тага, Бошқа вазирлик ва идоралардан ҳамда тўғридан-тўғри ҳамда “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятига йўлланган мурожаатлар
28 тага ортган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти ижро аппаратига 2018 йил I чораги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар назоратга олиниб, қонунда белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиб, муаллифларга тегишли жавоблар юборилди ва амалий чоралар кўрилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлардан
9 таси (23,1%) қаноатлантирилди, 23 тасига (59,0%) қонунчилик доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 4 таси (10,3%) таалуқлилиги бўйича тегишли идораларга юборилди ва 3 та (7,6%) мурожаат бугунги кун ҳолатига ўрганиш жараёнида.

Келиб тушган жами 66 та мурожаатнинг 2 таси (3,03%) аноним деб топилди, 2 таси (3,03%) тегишлилиги бўйича бошқа идора ва ташкилотларга юборилди, 60 тасига (90,91%) қонунчилик доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди  ва 2 та (3,03%) мурожаат бугунги кун ҳолатига ўрганиш жараёнида.

Шунингдек, хом ашё ажратишда ва сотиб олишда амалий ёрдам сўраб
 12 та (11,43%) ва раҳбариятдан норозилик бўйича 6 та (5,71%) мурожаат жамият девонхонасига дубликат тарзда кирим қилинган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги орқали, бир хил мазмундаги Сурхондарё вилоятидан Т.Пирназаров, Н.Хасанова, Қашқадарё вилоятидан П.Самадов, М.Абрурахманов, Ш.Мелиев, Ш. Минглиев, Навоий вилоятидан М.Тоғаев, Хоразм вилоятидан С.Бобожанова, Бухоро вилоятидан Т.Болтаевларнинг аризалари шулар жумласидандир.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида жамиятга келиб тушган жами мурожаатларнинг 88 таси (83,81%) жисмоний шахслар, 17 таси (16,19%) юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади.

Мурожаатларни вилоятлар кесимида бўлганда, уларнинг асосий қисми Қашқадарё вилояти (34 та ёки 32,38%), Сурхондарё вилояти (15 та ёки 14,29%), Андижон вилояти (10 та ёки 9,52%), Бухоро вилояти (9 та ёки 8,57%),  Фарғона вилояти (8 та 7,62%), Сирдаё вилояти (6 та 5,71%), Тошкент шахри ва Хоразм вилояти (5 тадан ёки 4,76%), Навоий вилояти (4 та ёки 3,81%) ва Жиззах вилояти (3 та ёки 2,86%) хиссасига тўғри келади. Наманган, Самарқанд Қорақолпоғистон Республикасидан 2 тадан (1,90%) мурожаатлар келиб тушганлиги кўринади.

Келиб тушган мурожаатлар мазмуни бўйича тахлил қилинганда, хом ашё ажратишда ва сотиб олишда амалий ёрдам бериш юзасидан 51 та (48,57%), раҳбариятдан норозилик 19 та (18,09%), деҳқон фермер хўжаликларидан 7 та (6,67%), ишга жойлашиш масаласида 12 та (11,43%) ва тегишли бўлмаган ваколат доирасига кирмаган бошқа масалалар бўйича 16 та (15,24%) мурожаатлар келиб тушган.

“Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти ва ёғ-мой корхоналарида ҳужжатлар, жисмоний ва юридик шахслардан тушган ёзма, оғзаки ва электрон мурожаатлар билан ишлаш, уларнинг ижросини белгиланган муддатларда таъминлаш борасида ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Март 2019
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Feb    
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 19 Сентябрь, Чоршанба, соат 14:10

Тепага