А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

9:14 | 3.07.2018

«Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамияти томонидан 2018 йилнинг I ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида ҲИСОБОТ

 “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти томонидан Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги ҳамда “Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятинининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунлари талабларига амал қилинган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Мурожаатлар билан ишлашда, жамият ижро аппарати ва тизимдаги ёғ-мой корхоналари фаолияти устидан идоравий назоратни кучайтириш мақсадида тизимли мониторинг ўрнатилган. Ҳар чорак якунлари бўйича ёғ-мой корхоналари томонидан тақдим этилган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ҳисоботлар умумлаштирилмоқда. Ижро интизомини таъминлаш масалалари жамиятнинг ишлаб чиқариш йиғилишларида мунтазам равишда муҳокама этилиб, зарурий чоралар кўриб борилмоқда.

“Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятига жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали жорий йилнинг I ярим йиллиги давомида 66 та, шу жумладан II чоракда 27 та, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидан жорий йилнинг I ярим йиллиги давомида 30 та, шу жумладан II чоракда 12 та, “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти раҳбари ишонч телефонига жорий йилнинг I ярим йиллиги давомида 33 та, шу жумладан II чоракда 22 та, бошқа вазирлик ва идоралардан келиб тушган, шунингдек “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятига тўғридан-тўғри йўлланган мурожаатлар сони жорий йилнинг I ярим йиллиги давомида 90 тани, шу жумладан II чоракда 35 тани ташкил қилди. Ушбу кўрсаткичлар 2017 йилнинг I ярим йиллигига нисбатан таққосланганда жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар сони 115 тага ортганлигини кўрсатади. Хусусан, мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали 52 тага, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси орқали 7 тага, бошқа вазирлик ва идоралардан ҳамда тўғридан-тўғри “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятига йўлланган мурожаатлар сони 30 тага окўпайган.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти ижро аппарати томонидан 2018 йил I ярим йиллиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни назоратга олиш, қонунда белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш, муаллифларга тегишли жавоблар юбориш бўйича амалий чоралар кўрилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 66 та мурожаатдан 12 таси (18,18%) қаноатлантирилди, 46 тасига (69,69%) қонунчилик доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 4 таси (6,06%) тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилди, 2 таси (3,03%) рад қилинди ва 2 та (3,03%) бугунги кун ҳолатига ўрганиш жараёнида.

2018 йил I ярим йиллиги келиб тушган жами 189 та мурожаатнинг 15 таси (7,93%) қаноатлантирилди, 158 тасига (83,59%) қонунчилик доирасида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 12 таси (6,35%) рад этилди ва 4 та (2,1%) мурожаат бугунги кун ҳолатига ўрганиш жараёнида.

Шунингдек, хом ашё ажратишда ва сотиб олишда амалий ёрдам сўраб
 19 та (10,05%) ва раҳбариятдан норозилик бўйича 10 та (5,29%) мурожаат жамият девонхонасига кирим қилинган.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида жамиятга келиб тушган жами мурожаатларнинг 148 таси (78,31%) жисмоний шахслар, 41 таси (21,69%) юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади.

Мурожаатларни вилоятлар кесимида бўлганда, уларнинг асосий қисмини Қашқадарё вилоятидан (69 та ёки 36,5%) юборилганлиги аён бўлади. Шунингдек, Бухоро вилоятидан (22 та ёки 11,6%), Сурхондарё вилоятидан (16 та ёки 8,46%), Хоразм вилоятидан (12 тадан ёки 6,34%), Андижон вилоятидан (11 та ёки 5,82%), Тошкент шаҳридан (11 та ёки 5,82%), Фарғона вилоятидан (10 та ёки 5,29%), Сирдаё вилоятидан (9 та ёки 4,76%), Навоий вилоятидан (7 та ёки 3,70%), Тошкент вилоятидан (6 та ёки 3,17%), Қорақолпоғистон Республикаси ва Жиззах, Наманган, Самарқанд вилоятларидан (4 тадан ёки 2,12%) мурожаатлар келиб тушган.

Келиб тушган мурожаатлар мазмуни бўйича таҳлил қилинганда, хом ашё ажратишда ва сотиб олишда амалий ёрдам бериш юзасидан 93 та (49,20%), раҳбариятдан норозилик 23 та (12,17%), ишга жойлашиш ва меҳнат муҳофазаси 31 та (16,40%) ва тегишли бўлмаган ваколат доирасига кирмаган бошқа масалалар бўйича 42 та (22,22%) мурожаатлар келиб тушган.

“Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти ва ёғ-мой корхоналарида ҳужжатлар, жисмоний ва юридик шахслардан тушган ёзма, оғзаки ва электрон мурожаатлар билан ишлаш, уларнинг ижросини белгиланган муддатларда таъминлаш борасида ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда.

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Март 2019
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Feb    
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 19 Сентябрь, Чоршанба, соат 14:10

Тепага