А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

14:01 | 10.08.2017

“Ўзпахтаёғ” АЖ таркибидаги ёғ-мой корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта ёғини истеъмолчиларга етказиб бериш тартиби тўғрисида маълумот

“Ўзпахтаёғ” АЖ таркибидаги ёғ-мой корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта ёғини истеъмолчиларга етказиб бериш тартиби тўғрисида маълумот

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республиканинг ёғ-мой тармоғини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2010 йил 7 сентябрдаги ПҚ-1401-сонли қарорига асосан “Ўзпахтаёғ” АЖ таркибига киритилган ёғ-мой корхоналарида ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотлар, энг аввало пахта ёғи, шрот, шелуха, кунжара ва бошқа маҳсулотлар товар-хом ашё биржаси орқали сотилиши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 
28 октябрдаги 239-сонли “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиклаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Давлат рақобат қўмитаси томонидан шакллантирилаётган Товар бозорларида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар давлат реестрига асосан “Ўзпахтаёғ” АЖ таркибидаги ёғ-мой корхоналари ишлаб чиқарган маҳсулотлар учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан улгуржи сотиш нархлари белгилаб берилади.

Республикамиз аҳолисини ўсимлик ёғи билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2016 йил 26 февралда тасдиқланган “Аҳолини кафолатли таъминлаш мақсадида ун ва ўсимлик ёғини дон маҳсулотлари ва ёғ-мой корхоналаридан — охирги истеъмолчиларгача тизимли етказиб берилишини ҳамда четдан келтирилган ўсимлик ёғини савдо қоидаларига риоя қилинган ҳолда сотилишини тартибга солиш бўйича “Назорат механизми”да белгиланган тартиб ва қоидалар асосида амалга оширилади.

Мазкур “Назорат механизми”га асосан, “Ўзпахтаёғ” АЖ таркибидаги ёғ-мой корхоналари ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасининг йиғилиш баёни билан мавжуд аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар кесимда тасдиқланадиган ўсимлик ёғи ҳажмларини график асосида дислокацияда белгиланган улгуржи савдо ташкилотлари учун юқоридаги нархларда биржа савдоларига қўйиб боради.

“Назорат механизми”нинг 5-бандига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар ойнинг 5 санасигача туманлар кесимида ўсимлик ёғи билан чакана савдо қилувчи дўконлар дислокациясини тасдиқлаб, улгуржи савдо ташкилотларига бириктиради.

Маҳалла фуқаролар йиғини раислари дислокацияга киритилган ҳар бир чакана савдо шахобчаси томонидан ўсимлик ёғи етказиб берилиши лозим бўлган хонадонларнинг оила аъзолари сони кўрсатилган рўйхатини савдо шахобчаси ва унга бириктирилган солиқ инспектори, участка нозири, маҳаллий ҳокимлик вакилига тақдим этиб боради.

Дислокациядаги чакана савдо шахобчаси томонидан бириктирилган аҳолига ҳақиқатда ўсимлик ёғи етказиб берилаётганлигини ҳамда аҳолига белгиланган нархларда сотилаётганлигини назорат қилиш маҳаллий ҳокимликлар, Давлат Рақобат қўмитасининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Федерациясининг жойлардаги бўлимлари, туман (шаҳар) ички ишлар бўлинмалари, давлат солиқ инспекиялари ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг жойлардаги қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари зиммасига юклатилган.

2017 йилнинг 1 январидан ёғ-мой корхоналари томонидан 1-навли қадоқланган, рафинацияланган, дезодорацияланган 1 литр пахта ёғининг биржа савдоларида сотиш нархи ўртача 4350 сўмга тенг бўлмоқда.

Назорат механизмига асосан, биржа савдоларида харид қилинган пахта ёғи бириктирилган улгуржи савдо ташкилотлари томонидан белгиланган савдо устамаларини қўшган ҳолда аҳоли истеъмоли учун дислокацияда кўрсатилган ҳажмларда ва ўрнатилган нархларда чакана савдо шахобчаларига етказиб беради.

Демак, юқоридаги механизмга асосан ёғ-мой корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган пахта ёғи фақат маҳаллий ҳокимликлар томонидан дислокацияга киритилган чакана савдо шахобчаларида аҳолига етказиб берилиши белгиланган.

Юқоридаги “Назорат механизми”га асосан “Ўзпахтаёғ” АЖ таркибидаги ёғ-мой корхоналари ишлаб чиқарган пахта ёғини чакана савдо қилиш ваколатига эга эмас.

“Ўзпахтаёғ” АЖ таркибидаги ёғ-мой корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта шроти ва шелухасини истеъмолчиларга етказиб бериш тартиби тўғрисида  маълумот

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланган нархномага асосан 2017 йилнинг 1 январидан ёғ-мой корхоналарида ишлаб чиқарилган 1 тонна пахта шротининг улгуржи сотиш нархи 976878 сўм ва 1 тонна пахта шелухасининг улгуржи сотиш нархи 483858 сўм этиб белгиланган.

Бугунги кунда ёғ-мой корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган пахта шроти ва шелухасини истеъмолчиларга етказиб бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 28 январдаги ЭДО-03-36-13-сонли йиғилиш баёнидаги “Вақтинчалик тартиб”га асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган “Озуқа-ем таъминоти” МЧЖлари томонидан амалга оширилади

“Озуқа-ем таъминоти” МЧЖлари белгиланган савдо устамаларини қўшган ҳолда пахта шроти ва шелуха маҳсулотларини истеъмолчиларга етказиб беради.

Юқоридаги “Вақтинчалик тартиб”га асосан “Ўзпахтаёғ” АЖ таркибидаги ёғ-мой корхоналари ишлаб чиқарган пахта шроти ва шелухасини чакана савдо қилиш ваколатига эга эмас.

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Октябр 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Sep    
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 19 Сентябрь, Чоршанба, соат 14:10

Тепага