А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

16:00 | 15.08.2017

Саноат медиа-тури «Каттақўрғон ёғ-мой» корхонасида бошланди

Жорий йилнинг 8 август куни Иқтисодиёт вазирлиги томонидан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун уюштирилган «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» медиа-тури ўз фаолиятини бошлади. Мазкур тадбир вазирлик, тегишли тижорат банклари ва саноат корхоналари билан ҳамкорликда йирик саноат иншоотларида энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш тажрибаси ҳамда энергия самарадорлигига эришиш мақсадида йўналтирган инвестициянинг афзалликларини кўрсатиш учун ташкил этмоқда.

Медиа-турнинг биринчи куни иштирокчилар белгиланган йўналиш асосида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси тизимадиги “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти таркибидаги “Каттақўрғон ёғ-мой” АЖга ташриф буюришди.

Ёғ-мой ишлаб чиқариш мутахассислар билан учрашув корхонада ИСО 50001 энергоменеджмент стандартларни жорий этиш ва энергия ҳажмини камайтириш чора-тадбирларига бағишланган тақдимотдан бошланди.

Шундай қилиб, Жаҳон банки эксперти Умарбой Одамовнинг ҳисоботига кўра, мазкур акциядорлик жамиятида энергия ресурсларини бошқариш ISO 50001 стандарти муваффақиятли жорий этилди. Бунинг натижасида корхонада энергия тежалиши ва сарфланишини автоматик ҳисоблаш ҳамда энергия ресурсларидан норационал фойдаланиш ҳолатини ўз вақтида таҳлил қилиш имкониятига эга бўлди.

Энергоменеджмент ўз ичига асбоб-ускуналарни модернизациялашни ҳам олади. Шу мақсадда “Каттақўрғон ёғ-мой” корхонаси томонидан Халқаро тараққиёт уюшмасининг кредитидан самарали фойдаланиб эски, талабга жавоб бермайдиган қозонхона ўрнига замонавий ва энергия тежамкор ускуналар ўрнатилди.

Натижада соатига 15 ва 20 тонна қувватига эга бўлган замонавий бўғ қозонлар ишламоқда. Уларнинг фойдали иш коэффициенти 90 фоиздан ошади. Иштирокчилар экскурсия давомида ушбу қозонлар фаолияти билан танишдилар.

Таъкидлаш жоизки, қозонлар “ISI CAIDAIE S.p.A” (Италия) корхонаси томонидан етказиб берилди. Ускуналарнинг умумий қиймати 965 минг АҚШ долларини ташкил этиб, улардан 772 минг АҚШ доллари “Саноат корхоналарининг энергия самарадрорлигини ошириш” лойиҳа кредити ҳисобидан таъминланди.Ушбу ускуна 2014 йилнинг 1 сентябр куни ишга туширилди ва олти ойлик ҳисобот натижаларига кўра, 7-9 фоизи электр энергияси, 23-25 фоиз табиий газ иқтисод қилинди. 

Мазкур лойиҳа доирасида худди шундай яна учта сублойиҳа амалга оширилди. “Каттақурғон ёғ-мой” АЖдан ташқари, янги бўғ қозонлари “Урганч ёғ-мой”, “Учқурғон ёғ-мой” ва “Тошкент ёғ-мой комбинати” акциядорлик жамиятларида ҳам ўрнатилди. 2014-йилги дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур корхоналарда қозонхона асбоб-ускуналарининг алмаштирилиши туфайли йилига 0,9 млн. кВт/с электренергия ва 2 млн. куб. метр табиий газ тежалади.  

Мутахассисларнинг фикрича, ёғ-мой комбинатларидаги қозонхоналарининг реконструкцияси энергия ресурслари тежалишини ва қозон агрегатларининг барқарор ишлашини таъминлайди, зарарли чиқиндилар ҳажмини ва хизмат кўрсатиш ҳаражатарини камайтириш имконини беради. Медиа-тур кейинги тўрт кун давомида Иқтисодиёт вазирлигининг мутахассислари оммавий ахборот воситалари ҳамроҳлигида Навоий ва Қашқадарё вилоятларида жойлашган тўртта йирик саноат корхоналарига ташриф буюрадилар.

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Август 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Jul    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 14 Август, Сешанба, соат 10:00

Тепага