А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

19:05 | 8.08.2018

Соҳага хорижий сармоя жалб қилинмоқда

Ривожланган мамлакатлар амалиётини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, инвестиция жалб қилмай туриб, иқтисодиётни етарли даражада ривожлантириб бўлмайди. Шу боис мамлакатимизда инвестицион муҳитни тўлиқ шакллантириш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш, хорижлик сармоядорлар учун имтиёзлар бериш бўйича қатор чоралар кўрилмоқда. Ўз навбатида, яратилаётган шароит ва афзалликлар чет эллик инвесторларнинг давлатимизга бўлган қизиқиши йилдан-йилга ошиб боришига, улар томонидан иқтисодиётимизга киритилаётган тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг ҳажми кўпайишига омил бўлмоқда.

Озиқ-овқат саноатининг етакчи тармоқларидан бири – ёғ-мой саноатига ҳам тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, соҳа корхоналарини тубдан қайта ташкил қилиш ҳисобига жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш, тайёрланаётган маҳсулотлар таннархини кескин пасайтириш, ишлаб чиқариш ҳаражатларини қисқартириш чоралар кўрилмоқда. Ушбу вазифанинг ижросини таъминлаш мақсадида хорижий компаниялар билан узоқ муддатли ҳамкорликни йўлга қўйиш устувор вазифа ҳисобланади.

Жорий йилнинг 7 август куни “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятида ёғ-мой корхоналарини реконструкциялаш ва модернизациялашда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан Туркия давлатининг “HUM“ компанияси билан музокоралар олиб борилди.

  • Бизнинг компания 95 йилдан буён Европа мамлакатларидаги ёғ-мой корхоналари билан ҳамкорликда фаолият олиб боради, — дейди “HUM“ компанияси раҳбари Эртогрул Узун жаноблари. —  Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кенг йўл очиб берилди. Шу боис биз ҳам Ўзбекистон бозорига катта қизиқиш билан қарамоқдамиз. Ҳозиргина мамлакатингиздаги ёғ-мой саноатини модернизациялаш, сармоя киритиш бўйича ўз таклифларимизни билдирдик. Агарда бизнинг лойиҳаларимиз маъқулланса, тез орада икки томонлама манфаатли бўлган кенг кўламли ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Шу куннинг ўзида Хитой Халқ Республикасининг “QIE“ ва “ZHENGZHOU QI’E GRAIN AND OIL MACHINERY CO., LTD” компаниялари вакиллари билан ҳам музокоралар ташкил этилди.

  • Бизнинг компаниямиз дунёдаги 60дан ортиқ озиқ-овқат саноати корхоналари билан ҳамкорлик қилади, — дейди “QIE“ компанияси директори Минг Чаоли. – Ўзбекистон ҳукумати томонидан хорижий инвестерлар учун қулай шароитлар яратилганлиги ва бир қатор имтиёзлар берилганлиги сабабли компаниямиз Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритишга қарор қилди. Биз қурадиган корхона тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сифати жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб беради. Корхоналарга ўрнатилиши кўзда тутилган технологик тизимлар энергия тежамкорлиги, сифатли маҳсулот ишлаб чиқариши билан алоҳида ажраб туради.

Шунингдек, “ZHENGZHOU QI’E GRAIN AND OIL MACHINERY CO., LTD” компанияси ҳам ўз лойиҳалари “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятига тақдим этди.

Тадбир якунида “Ўзпахтаёғ” АЖ ва “QIE“  компанияси ўртасида узоқ муддатга мўлжалланган келишув шартномаси имзоланди.

 

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Декабр 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Nov    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 19 Сентябрь, Чоршанба, соат 14:10

Тепага