А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

12:39 | 26.02.2018

Соя етиштиришда ҳамкорлик йўлга қўйилди

 

Суратда: Қозоғистон микробиология ва вирусология илмий текшириш институти бош директори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, академик Кененбаев Серик Барменбекович.

Кейинги йилларда бутун дунё деҳқончилигида тупроқ унумдорлигига антропоген, техноген, кимёвий ва физикавий жараёнлар салбий таъсир кўрсатмоқда. Тупроқ структурасининг бузилиши, механик таркибининг ўзгариши, гумус миқдорининг камайиб бориши, унумдор ерларнинг чўлланиши каби салбий ҳолатлар кузатилмоқда. Шу боис тупроқ унумдорлигини ошириш бугунги кун деҳқончилигида бош масалалардан бири ҳисобланади.

Юртимизда ҳам тупроқ унумдорлигини ошириш, унинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, кенг майдонларга соя етиштириш ишлари амалга оширилмоқда.  Маълумки, соя ерни “даволайди”, тупроқни азот билан бойитади. Дуккакли ўсимлик бўлгани боис ҳар гектар ерда 100 килограммгача соф азот йиғади. Қисқача айтганда, ернинг бошқа экин учун сарфлаган қувватини қайта тиклайди. Ана шу туфайли уни “тупроқ олтини” дейишади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, соя уруғи “Ризавит” биопрепарати билан ишлов бериб экилса, тупроқда ризобиум бактериялари ҳосил бўлади ва атмосферадаги биологик азотни ўзлаштириб, тупроқни азот элементи билан бойитади ҳамда ўсимликнинг ўсишини, ривожланишини ҳамда ҳосилдорлигини оширади. Жумладан, нитрагин қўллаш ҳосилдорликни 3-7 центнерга, оқсил миқдорини 2-4 фоизга оширади, ернинг мелиоратив ҳолатини бир неча баробарга яхшилайди.

Жорий йилда “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти таркибидаги ёғ-мой корхоналари фермер хўжаликлари билан шартнома асосида 18,5 минг гектар  асосий майдонга соя экиш ва бир гектар майдондан 17,5 центнердан, жами 32 минг 375 тонна ҳосил жамғариш кўзда тутилган. Ушбу майдонларга экиладиган соя уруғликларини “Ризавит” биопрепарати билан ишлов бериш чоралари кўрилмоқда.

Яқинда Қозоғистон микробиология ва вирусология илмий текшириш институти бош директори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, академик Кененбаев Серик Барменбекович юртимизга ташриф буюриб, республикадаги соя етиштирувчи етакчи олимлар, Ўзбекистон Фанлар академиясининг микробиология институти ва “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятининг раҳбар ходимлари билан музокора олиб борди.

— Институтимиз томонидан ишлаб чиқарилган “Ризавит” инокулянтининг 1 гектарлик меъёри 200 грамм бўлиб, унинг таркибида 2-2,5 миллиард дона ризобиум бактерияси мавжуд, — дейди Кененбаев Серик Барменбекович. — Бундан ташқари, ушбу препарат соянинг дастлабки ўсиш даврида кўчатларнинг соғлом ва бақувват бўлишига ёрдам берувчи молибден микроэлементига бойлиги билан бошқа препаратлардан ажралиб туради.

Олиб борилган музокоралар якунида Қозоғистон микробиология ва вирусология илмий текшириш институти билан Ўзбекистон Фанлар академиясининг микробиология институти ўртасида “Ризавит” биопрепаратини қуруқ ҳолда ҳамкорликда ишлаб чиқаришни ҳамда қозоғистонлик олимлар томонидан яратилган “Ризавит” биопрепарати харид қилиш бўйича келишувга эришилди.

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Октябр 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Sep    
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 19 Сентябрь, Чоршанба, соат 14:10

Тепага