А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

19:09 | 24.10.2017

Тошкентда Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг 76-ялпи мажлиси ва XIII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси иш бошлади

«Ўзэкспомарказ» кўргазма павильонларида Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг 76-ялпи мажлиси ва XIII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси иш бошлади. Мазкур йирик анжуманлар жорий йилнинг 28 июнь куни эълон қилинган “Пахта бўйича Халқаро консультатив қўмитанинг 76-ялпи мажлиси ва XIII Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ўтказишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармойишига мувофиқ ўтказилмоқда.

Дастлаб ярмарканинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Анжуманни доимий ярмарка қўмитасининг раиси, “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси бошқаруви раиси Акмал Камалов кириш сўзи билан очди. Ўз маърузасида мамлакатимизда пахта саноати соҳасидаги кенг кўламли ислоҳотлар, истиқболли лойиҳалар, ҳамкорлик алоқалари ва пахта толасини қайта ишлаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтди ҳамда анжмуна ишига муваффақият тилади.  

Шунингдек, анжуманда Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг ижрочи директори Кай Хьюз,  Покистон Ислом Республикаси тўқимачилик вазирлиги котиби Ҳасан Иқбол, ПХКҚнинг экспертлар гуруҳи раиси Алан Вильямс ва бошқалар сўзга чиқди.

Тошкентда иш бошлаган халқаро анжуманда 1700 га яқин хорижий ҳамда маҳаллий мутахассислар иштирок этмоқда. Шунингдек, мазкур тадбирда етакчи мамлакатларда пахта ва тўқимачилик соҳасининг ривожланиши, жаҳон пахта бозори тенденциялари, савдо, логистика ва суғурта масалаларига бағишланган 16 га яқин очиқ ва мавзули сессиялар ўтказилади.

Ярмарка доирасида мамлакатимиз енгил саноати салоҳияти, жумладан, маҳаллий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган турфа хилдаги либослар намойиши режалаштирилган.

«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси Матбуот хизмати

 
Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили

Май 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Apr    
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 16 Апрель, Душанба, соат 18:31

Тепага