- - http://uzpaxtayog.uz -

USDA: АҚШ пахтасининг ҳафталик экспорт кўрсаткичлари

АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаментининг 2- 9 март кунлари  орлиғида америка пахтаси экспорти бўйича ҳафталик ҳисоботи эълон қилинди. Унга кўра, экспорт шартномалари 27% га ошган ва 69 минг тоннани  ташкил этган. Бу давр оралиғида АҚШ пахта толасининг асосий импортёрлари Ветнам (15,1 минг тонна), Туркия (13,5 минг тонна), Ҳиндистон (10,6 минг тонна), ва Хитой (8 минг тонна) бўлган.

Аммо, АҚШ пахта толасининг хафталик экспорт хажми 73,6 минг тоннани ташкил этиб, бу олдинги ҳафтага нисбатан 36%га камайган. Экспорт қилинган пахтанинг асосий ҳажми Хитой (17 минг тонна), Покистон (16,2 минг тонна), Индонезия (6,3 минг тонна) ва Бангладеш (5,6 минг тонна) га тўғри келади.

Ҳозирги кунга келиб АҚШ 1,55 млн.тонна пахта толасини экспорт қилган ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврида 876 минг тоннани ташкил қилган.

Манбаа:USDA