А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

11:45 | 20.07.2018

Устувор вазифалар белгилаб олинди

Яқинда “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятида “2018 йилнинг I ярим йиллигида ёғ-мой корхоналарини ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва иқтисодий ислоҳотлар бориши якунларини баҳолаш ҳамда 2018 йилнинг III чорагига белгиланган устувор вазифалар тўғрисида”ги масалага бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мажлисда таъкидланганидек, 2018 йилнинг I ярим йиллигида белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналари томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, ҳисобот даврида ёғ-мой корхоналари томонидан қарийб 940 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган ва ўсиш суръати 106 фоизга таъминланган. Шу даврда 120 минг тонна рафинацияланган ўсимлик мойи (ўсиш суръати 108%), 30 минг 600 тонна  хўжалик совуни (105 %), 14 минг 330 тонна маргарин (156 %),
321 минг тонна шрот (прогнознинг бажарилиши 107 %) ва 220 минг тонна шелуха (104%) ишлаб чиқарилган ва истеъмолчиларга бир маромда етказиб берилган.

Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 3 миллион 815 минг долларга тенг бўлган инвестиция ўзлаштирилган ва бу борадаги прогноз  128 фоизга бажарилган ҳамда 3 та лойиҳа ишга туширилиб, 34 та  янги иш ўринлари яратилган.

Тизимдаги корхоналар томонидан 1 миллион 11 минг доллар миқдорида маҳсулотлар экспорти амалга оширилган ва прогноз кўрсаткичлари 110 фоизга бажарилган. Тизим корхоналарининг экспортдаги улушини кўпайтириш ва янги муқобил бозорларни топиш мақсадида экспортёр корхоналар сони 12 тага етказилган.

Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 5 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 28 миллиард 374 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб,  бу борада белгиланган прогноз кўрсаткичи 169 фоизга бажарилган.

Эришилган ижобий натижалар билан бирга айрим корхоналар томонидан молиявий-хўжалик фаолиятини юритишда ҳамда белгиланган топшириқларнинг бажарилишида бир қатор камчиликларга йўл қўйилган. Йиғилишда мазкур камчиликларни бартараф этиш чоралари белгилаб берилди ва бир қатор корхоналар раҳбарлари ва масъул ходимларига нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

Мажлисда 2018 йилнинг III чорагига белгиланган прогноз кўрсаткичлар ижросини таъминлаш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди ва қуйидаги устувор вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари белгиланди:

988 миллиард 879 миллион сўм (104,2 фоиз) миқдорида саноат маҳсулотлари, шу жумладан, натура кўринишида 129 минг 360 тонна рафинацияланган ўсимлик мойи (107%), 38 минг 485 тонна хўжалик совуни (103,6%), 20 минг 30 тонна маргарин маҳсулотлари (136%) ишлаб чиқариш;

910 минг доллар, шу жумладан, 1минг 400 долларлик хўжалик совуни ва 364 минг 300 долларлик маргарин маҳсулотлари, озиқавий саломас ва бошқа саноат маҳсулотларини экспорт қилиш;

инвестиция дастури доирасида умумий қиймати
6 миллион 135 минг АҚШ долларига тенг бўлган 21 та лойиҳанинг
5 миллион 452 минг АҚШ долларлик 12 та лойиҳасини амалга ошириш ва
45 тадан ортиқ янги иш ўринлари яратиш;

ҳар бир корхона томонидан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш чораларини кўриш;

маҳаллийлаштириш дастури доирасида 5 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 22 миллиард 612 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш;

тармоқ корхоналарида ишлаб чиқаришни янгилаш, замонавий технологик линиялар ва электр тежамкор асбоб-ускуналарни жорий этиш ҳисобига ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннархини камида
10 фоизга камайтириш;

ёғ-мой корхоналари ишлаб чиқаришини кенгатириш мақсадида хом ашё базасини кенгайтириш мақсадида республика ҳудудларида такрорий экин сифатида 11 минг  гектар кунгабоқар экиш ва жами бўлиб 16 минг   500 тонна хом ашё етиштириш чораларини кўриш;

корхоналарни капитал таъмирдан чиқариш ишларини тўлиқ амалга ошириш ва ушбу йўналишда 32 миллиард 297 миллион сўмлик маблағ ўзлаштирилган ҳолда корхоналарни мавсумга шай ҳолатга келтириш.

Мажлисда кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Декабр 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Nov    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 19 Сентябрь, Чоршанба, соат 14:10

Тепага