А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

11:56 | 21.12.2017

Халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилди

Жорий йилнинг 15-16 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда соя етиштириш агротехнологияси ва қайта ишлашни янада ривожлантириш истиқболлари” мавзуси халқаро илмий-амалий конференцияси  ташкил этилди. Унда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги олий ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси ФА институтлари, Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ учун Қуруқ минтақаларда изланиш олиб борувчи Халқаро қишлоқ хўжалиги маркази “ИКАРДА” ташкилоти, В.С.Пустовойта номидаги Бутун Россия мойли экинлар илмий-тадқиқот институти, Россиянинг “СОКО” “Соевый комплекс” компанияси, Соя, маккажўхори ва кунгабоқар уруғларини ишлаб чиқариш миллий ассоциацияси, Сербия дала ва сабзавот экинлари институти, ФАО ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази вилоят бўлимлари, “Ўзпахтаёғ” АЖ тизимидаги ёғ-мой корхоналари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, олим ва мутахассислар (200 киши) иштирок этди.

Конференцияда республикада соя етиштириш бўйича амалга оширилган ишлар натижалари таҳлил қилиниб, жаҳон олимлари ва амалиётчиларининг соя етиштириш борасидаги тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштириш бўйича тажриба алмашилди.

Икки кун  давом этган мазкур анжуманда республикамиз фермер хўжаликларида соя етиштиришни, унинг сояселекцияси ва уруғчилиги ривожлантириш, агротехник тадбирларни ўз вақтида сифатли ўтказиш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш, етиштирилган хом ашёни самарали қайта ишлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқилди ва келгусидаги вазифаларни белгилаб олинди. Жумладан, соя уруғчилигини илмий асосда йўлга қўйиш, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиққан ҳолда соя навларини яратиш ва бу борадаги илмий тадқиқотлар кўламини ошириш мақсадида хорижий давлатлар (Россия Федерацияси, Сербия давлатлари, Ҳалқаро илмий марказлар)нинг илғор компаниялари билан ҳамкорликда ишлаш юзасидан келишиб олинди.

Конфернция доирасида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази кўргазмалар залида тизимдаги илмий-тадқиқот муассасаларининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ишланмалари кўргазмаси ташкил этилди.

Taдбир якунидa кoнфeрeнция резоляцияси қaбул қилинди.

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Август 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Jul    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 14 Август, Сешанба, соат 10:00

Тепага