А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

12:01 | 6.08.2018

Хорижий тажриба тараққиётга хизмат қилади

Андижонда “Ўзбекистон Республикаси иқлим шароитида Россия селекциясига мансуб соя, кунгабоқар, маккажўхори, оқ жўхори каби қишлоқ хўжалиги экинлари ва дурагайларини синовдан ўтказиш ҳамда амалга оширилган агротехник тадбирларни ўрганиш” мавзусида халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.
Семинар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш, Қишлоқ хўжалиги вазирликлари, Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти томонидан Бутунроссия мойли экинлар илмий-тадқиқот институти ва Роcсия Федерациясининг мазкур йўналишда фаолият юритувчи қатор ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда мамлакатимиздаги тегишли идоралар вакиллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, шунингдек, Жаҳон озиқ-овқат ташкилоти экспертлари, Қирғизистон Республикасидан ташриф буюрган мутахассислар иштирок этди.
Иштирокчилар Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Андижон туманидаги тажриба даласида асосий ва такрорий экилган соя, маккажўхори, оқ жўхори ва кунгабоқар навларининг кўргазмали кўчатзорлари, у ерда олиб борилаётган ишлар, агротехник тадбирлар билан танишди.
“Ўзбекистонда экишга тавсия этилган “Соко” компанияси соя навлари таснифи”, “Марказий Осиё шароитига мос истиқболли соя навлари ва етиштириш селекцияси”, “Марказий Осиё шароитига мос истиқболли кунгабоқар нав ва дурагайлари”, “Марказий Осиё шароитида “Агроплазма” маркази селекциясига мансуб кунгабоқар навлари экин майдонларини кенгайтириш истиқболлари”, “Маҳаллий шароитда яратилган соя навлари ва етиштириш агротехникаси” сингари мавзуларда маърузалар тингланди. Маърузаларда зикр этилган масалалар ва бу борада амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтариш, самарадорлигини ошириш, илғор агротехник тадбир ва тажрибаларни оммалаштириш, соҳада Ўзбекистон – Россия ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.
– Ўзбекистонда соя, кунгабоқар ва маккажўхори селекцияси, сифатли ва серҳосил янги навлар яратиш, айниқса, Россия селекциясига мансуб навларни синовдан ўтказиш борасида эътиборга молик ишлар қилинаётганига гувоҳ бўлдик, – дейди Бутунроссия мойли экинлар илмий-тадқиқот институти агротехника лабораторияси мудири Александр Бушнев. – Мазкур йўналишдаги ҳамкорлигимиз кутилган натижалар беришига ишонаман.
Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олди.
ЎзА
Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Октябр 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Sep    
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 19 Сентябрь, Чоршанба, соат 14:10

Тепага