А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

10:16 | 12.06.2017

“Янгийўл ёғ-мой” акциядорлик жамиятида семинар-кенгаш бўлиб ўтди

2017 йилнинг 3 июнь куни “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси таркибидаги “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятининг “Янгийўл ёғ-мой” акциядорлик жамиятида “Ёғ-мой корхоналарида замонавий, илғор технологияларга асосланган тежамкор техника ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ҳамда 2017 йил капитал таъмирлашга пухта тайёргарлик кўриш” мавзусида Семинар-кенгаш бўлиб ўтди. Семинарда ёғ-мой корхоналарининг бевосита ишлаб чиқаришга даҳлдор раҳбар ходимлари иштирок этди.

Семинар-кенгашни “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш ва инвестициялар бўйича директори Ғ.Пардаев кириш сўзи билан очиб, ўз сўзида “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси тизимидаги “Ўзпахтаёғ” АЖ тасарруфидаги корхоналарнинг бугунги кундаги асосий вазифаси ишлаб чиқаришга замонавий технологияларни киритиш, иш жараёнларини автоматлаштириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини янада яхшилаш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш истиқбол кўрсаткичларини тўлиқ бажариш, энергия ва ёрдамчи материаллар сарфини камайтириш, ишчиларга хавфсиз ва қулай меҳнат шароитларини яратиб беришга этиборни қаратишдан бошланиши кераклиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Тугалланаётган мавсумда маҳаллийлаштириш Дастурига асосан 6 та лойиҳани тўлиқ амалга ошириш ва 3 турдаги маҳсулотни ишлаб чиқаришда маҳаллий хом-ашёдан фойдаланган ҳолда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш бошланди. Жумладан, ушбу Дастурга асосан “Учқўрғон ёғ”, “Урганч ёғ-мой” ва “Интеграл инвест” корхоналарида глицерин ишлаб чиқариш йўлга қуйилиб, ўтган 5 ойда 450 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилди ва прогноз кўрсаткич 128,6 фоизга, “Интеграл инвест” МЧЖ корхонасида маргарин ишлаб чиқариш учун импорт қилинадиган қаттиқ ёғлар ўрнини босувчи переэтирификацияланган мой ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 2452 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилди ва прогноз кўрсаткич 213,5 фоизга бажарилди.

2017 йил давлат Инвестиция дастурига биноан жорий йилда 22 та лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 10,13 млн.доллардан ортиқ инвестициялар ўзлаштирилади. Жорий йилнинг I ярмида 2,8 млн.долларлик (прогнозга нисбатан 112,4 фоиз) инвестициялар ўзлаштирилади ва 6 та лойиҳа тўлиқ фойдаланишга топширилади.

Мазкур дастурни амалга оширишда асосий эътибор мавжуд хом-ашё ресурсларидан келиб чиқиб, янги турдаги ёғ-мой маҳсулотлари (салат ёғи, переэтерификацияланган ёғлар, атир совун, хўжалик совуни, дистилланган ёғ кислоталари, гранулланган омухта ем) ишлаб чиқариш қувватларини жорий қилиш ва мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш орқали энергия тежамкор технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жалб қилиш ишлари амалга оширилиши ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, Семинар-кенгашда “Ўзпахтаёғ” АЖ “Ёғ-мой корхоналари ишлаб чиқаришини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи О.Зуфаровнинг “2017 йил инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг бажарилиши, корхоналарда модернизация ишларини амалга оширилиши, инновацияларга асосланган технологияларни жорий қилиш” мавзусидаги маърузаси тингланди.

Маърузачи ўз нутқида сўнги йилларда модернизациялаш ишлари корхоналарнинг техник-иқтисодий кўрсатгичларига, маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлиги ва сифатига кўрсатаёган ижобий таъсирига алоҳида тўхталиб ўтди. Модернизация ва реконструкция ишларини амалга ошираётган корхоналарда янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига, технологик ускуналарнинг янгиланиши ва тўхтовсиз ишлашига, йўқотишларнинг олди олинишига, маҳсулотнинг сифати оширилиши ва пировардида корхона томонидан юқори даромад олинишига эришилаётгани ҳақида семинар иштирокчиларига маълумот берди. Шунингдек, маърузада капитал таъмирлаш даврида ҳар бир корхонада бажарилиши лозим бўлган энг муҳим таъмирлаш ишлари ҳақида алоҳида тўхталиб, бу мақсадларда ўтган йилгига нисбатан 135 фоиздан ортиқ маблағлар йўналтирилишини айтиб ўтди.

Шу билан бирга, семинар-кенгашга таклиф этилган Италиянинг “ISI CAIDAE S.P.A”, “BONO ENERGY”, “AVAGADRO ENERGY SRL”, Германиянинг CPM “SKET” хорижий компаниялари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчи компаниялар “Узбекхиммаш заводи” АЖ ва Наовий машинасозлик заводи вакиллари сўзга чиқиб, қатнашчиларга ўзлари ишлаб чиқараётган технологик ускуналар тақдимот қилинди ва уларнинг ишлаш принципи ҳамда устун томонлари хақида батафсил ахборот берилди. Семинар-кенгашда рақобатчи компанияларнинг қатнашиши ва таклифлар билан чиқиши корхоналар олдида танлов муҳитини яратиши шубҳасиз.

Семинар-кенгаш мажлиси охирида корхоналар вакиллари сўзга чиқиб, амалга оширилаётган ижобий ишлар тўғрисида ва ўзларини қизиқтирган масалалар ҳақида семинар қатнашчилари билан ўртоқлашишди ҳамда капитал таъмирлашни пухта ва самарали ўтказиш бўйича таклифларини билдиришди.

Семинар-кенгаш барча ёғ-мой корхоналари вакиллари, ускуна ва технологик жиҳозлар етказиб берувчи етакчи компаниялар иштирокида ўтказилгани капитал таъмирлаш ишларини самарали ташкил этишга ва корхоналарнинг кейинги мавсумга пухта тайёрлашга замин яратади.

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили

Май 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Apr    
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 16 Апрель, Душанба, соат 18:31

Тепага