А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

10:16 | 3.07.2018

Ёғ-мой корхоналарида жорий йилнинг апрель-июнь ойларида мурожаатлар билан ишлаш юзасидан ўтказилган ўрганишлар тўғрисида ҲИСОБОТ

Жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 февралдаги 105-сонли “Республикада соя етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан «Қарши ёғ экстракция» акциядолик жамиятида ўтказилган ўрганиш натижаларига асосан, жамиятнинг Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Ўктам Холиқов ўзига юкланган вазифа ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйганлиги учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

2018 йилнинг апрель ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги ПҚ-3144-сонли “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2832-сон «2017-2021 йилларда республикада соя экишни кўпайтириш ва соя дуккакли экинларини ўстиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги  қарори ижросини таъминлашда ҳато ва камчиликларга йўл қўйганлиги учун Меҳнат Кодексининг 181-моддаси 2-қисмига асосан “Нурли дон” масъулияти чекланган жамияти Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Абдухалил Исамитдиновга ҳамда корхона бош ҳисобчиси Норпўлат Усмоновга ўртача иш ҳақининг 30 (ўттиз) фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 февралдаги 105-сонли “Республикада соя етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори юзасидан «Учқўрғон ёғ» акциядолик жамиятида ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, жамиятнинг Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Жахонгир Ғаниевга Меҳнат Кодексининг 181 моддасининг 1-қисмига асосан “Ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди, шунингдек корхона масъул ходими, соя етиштириш бўйича Ишчи гуруҳи аъзоси Атаханов Иброхим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Март 2019
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Feb    
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 19 Сентябрь, Чоршанба, соат 14:10

Тепага