А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

15:29 | 6.11.2018

Ёғ-мой корхоналарининг хом аёш базаси кенгаймоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 февралдаги 105-сонли “Республикада соя етиштириш ҳажмларини янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан 2018 йилда асосий экин сифатида 18 минг 500 гектар майдонга соя экиш белгиланган.

Ушбу вазифа ижросини таъминлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, акциядорлик жамияти тизимидаги ёғ-мой корхоналари билан соя етиштириш бўйича 3 минг 316 та  фермер хўжалиги билан шартномалар тузилиб, уларга 35 миллиард 216 миллион сўм миқдорида бўнак маблағлар берилди. Шунингдек, мавсум давомида Россия ва Қозоғистон давлатларидан тажрибали мутахассислар таклиф этилиб, мойли экинлар етиштирган хўжаликлар дала майдонларида амалий-семинарлар ўтказилди. Ҳар бир ёғ-мой корхонасида “Соя селекцияси ва уруғчилиги илмий-тадқиқот” маркази ташкил қилиниб, унга малакали мутахассислар жалб қилинди.

Амалга оширилган ишлар натижасида қарийб 18 минг 691 гектар майдонга соя экилди. Шу кунгача 15 минг 724 гектар майдондаги соя ўриб олинди ва 23 минг 450 тонна ҳосил жамғарилди.

Бундан ташқари, мамлакатимизда соя уруғчилигини ташкил этиш мақсадида Россия давлатидан 60 тонна элита авлодли уруғлик соя олиб келиниб, 745 гектар майдонга экилди. Айни пайтда Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги уруғчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари ер майдонларига пишиб етилган сояни ўриб олиш ишлари олиб борилмоқда.  Бугунги кунгача 700 тоннадан ортиқроқ соя уруғлиги тайёрланди. Бу миқдор 10 минг гектар майдонга соя экиш имконини беради.

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Ноябр 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Sep    
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 19 Сентябрь, Чоршанба, соат 14:10

Тепага