А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

11:14 | 7.05.2018

Ёг-мой саноатининг ривожлантириш истикболлари

Дунёда бугунги кунда аҳолини озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ва озиқ-овқатга бўлган мақбул даражадаги эҳтиёжини қондиришда озиқ-овқат саноати муҳим аҳамият касб этади. Шунинг учун маҳаллий озиқ-овқат ва хомашё ишлаб чиқаришни барқарор ривожлантириш, бозорга хавфсиз ва сифатли озиқ- овқат маҳсулотларини истеъмол меъёрларида ўрнатилган ассортиментда етказиш асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Мустақилликка эришгандан кейин юртимизда юқори технологияларга асосланган озиқ-овқат саноати шаклланиб, бугунги кунда иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларидан бирига айланиб бормоқда. Озиқ- овқат хавфсизлигини таъминлаш, ички бозорни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, янги қувватларни ишга туширишга алоҳида эътибор қаратилиб, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрлаш ўзлаштирилмоқда. Ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилишни рағбатлантириш ҳамда қўллаб- қувватлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришнинг ўсишини таъминламоқда.

Бу борада ҳукуматимиз томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда, ҳусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 19 январидаги ПҚ-3484-сонли “Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳукумат раҳбари томонидан қабул қилинган мазкур қарор ёғ-мой корхоналарини жадал ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган бўлиб, корхоналар фаолиятини янада такомиллаштиришнинг янги босқичини бошлаб беради. Ёғ-мой маҳсулотларининг ассортиментларини кенгайтириш, соғлом рақобат муҳитини яратиш, маҳсулот сифатини ошириш, аҳолининг эҳтиёжини кафолатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.

“Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамияти тизимидаги ёғ-мой корхоналари томонидан мавжуд технологияларни жадал ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ишлаб чиқарилаётган олий навдаги пахта мойини сифатли тарзда аҳолига етказиш мақсадида корхонлар томонидан ПЕТ бутилкалар билан бирга шиша бутилкаларга ПРЕМИУМ класдаги пахта мойлари қадоқлаш йўлга қўйилди.

Буларга мисол тариқасида Хоразм вилоятидаги “Урганч ёғ-мой” АЖ томонидан “MARVARID”, Наманган вилоятидаги “Учқўрғон ёғ” АЖ томонидан “IDEAL”, Навои вилоятидаги “Ванғози агро экспорт” МЧЖ томонидан “Go`zal tong” ва Тошкент шаҳридаги “Тошкент ёғ-мой комбинати” АЖ томонидан Premium класидаги олий навли пахта мойларини шиша бутилкаларга қадоқланган ҳолда аҳолига етказиб бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Пахта ёғи бошқа ўсимлик ёғларига қараганда халқимиз орасида аввалдан фойдаланиб келинади. Даволаш амалиётида чигити ва пўстлоғидан ҳам фойдаланилган. Пахта мойи таркибида турли фойдали моддалар, фосфолипидлар, эфир мойлари ва фойдали омега-3 ёғ кислоталари ҳамда витамин Е ҳам мавжуд.

Фосфолипидлар ёғ кислоталари, фосфорик кислота ва қўшимча гуруҳлар бўлган кўп ҳолларда азот бўлган мурракаб липидлардир. Улар барча тирик ҳужайраларда мавжуд. Асаб тўқимасида, ёғлар, ёғ кислоталари ва холестерин етказиб беришда иштирок этади. Фосфолипидлар барча хужайралардаги мембраналарнинг бир қисмидир. Плазма ва қизил қон хужайралари ўртасида муҳим рол ўйнайдиган фосфолипидлар алмашинуви мавжуд бўлиб, улар суюқ холда липидларни қўллаб-қувватлайди. Фосфолипидларнинг энг кенг тарқалган гурухи фосфоглицеридларни ва яна фосфосфинголипидлар ва фосфиносидидлар фосфолипидларни ўз ичига олади. Фосфолипидлар амфифил моддалардир. Фосфолипидларнинг биологик роли

Ҳужайра мембраниларнинг асосий липид қисми. Уларга озиқ-овқат ёғлари қўшилади ва инсон ҳаёти учун зарур бўлган фосфор кислотаси манбаи бўлиб хизмат қилади. Фосфолипидлар ҳужайра мембраниларининг муҳим қисмидир. Улар ҳужайра мембраналари ва ҳужайрали органоидларнинг оқим ва пластмассик хусусиятларини таъминлайди, холистерин эса мембраналарнинг қаттиқлиги ва барқарорлигини таъминлайди. Фосфолипидлар ва холестерин кўпинча ҳужайра мембраналарнинг липопротеин оқсил билан боғлиқ бўлмаган қисмидир, лекин улар мембраналарда ва эркин ҳолатда мавжуд, Фосфолипидлар ёғлар, ёғ кислоталари ва холестеринни ташишда иштирок этади.

Омега-3-ПТЕК кўпинча “муҳим” ёғ кислоталари деб аталади. Бу ном болаларнинг нормал ўсишида ролини кашф этган тадқиқотчилар томонидан берилди. Озиқ-овқат маҳсулотидаги оз миқдордаги омега-3 ПУФА (умумий калория миқдорининг -1%) нормал ўсишни сафлаб қолди ва кўпроқ қўшимча таъсири ёқ.

Пахта ёғи кунгабоқар ва кунжут ёғи билан бир қаторда тиббиётда, озиқ-овқат тайёрлашда қўлланилади. У парҳез маҳсулот саналади ва атеросклерозни даволашда қўлланилади.

Маълумки, ёр шари аҳолисининг ёғга бўлган талаби асосан ўсимликлар уруғликларидан олинган мойлар ҳисобига қондирилади. Пахта ёғи истеъмол қилиниши жиҳатидан дунёда саккизинчи ўринни эгаллайди.

Бундан ташқари, тизимидаги ёғ-мой корхоналар томонидан мавжуд ишлаб чиқариш технологик тизимларни замонавий, ресурстежамкор ва автоматлаштирилган ускуналар билан жихозлашга қаратилган бир қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

“Ўзпахтаёғ” АЖ матбуот хизмати

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Декабр 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Nov    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 19 Сентябрь, Чоршанба, соат 14:10

Тепага