А A
 
Эшитиш учун керакли матн ни белгиланг

12:08 | 27 Феврал 2017

Биз хақимизда

Жамият тўғрисида маълумот

 Мазкур бўлим жамият тўғрисида маълумотларни ўз ичига олиб, жамиятнинг тарихи, тузилмаси, фаолияти, раҳбарияти ва бошқа жиҳатлари юзасидан маълумот олиш имконини беради. 

Номланиши: «Ўзпахтаёғ» АЖ
Ташкилий-ҳуқуқий шакли: Акциядорлик жамияти
Давлат рўйхати: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Гувоҳнома № 1641, 2015 йил 3 ноябрда № 183 реестр билан рўйхатга олинган.
Юридик манзили: Тошкент шаҳри, Шота Руставели кўчаси, 8. Индекс 100100
Фаолият тури: Ёғ-мой саноатини бошқариш
Бош директор: Салихов Мурат Мелибаевич
Бош бухгалтер: Утаев Тўлқин Рўзимурадович
ХХТУТ: 19900
СТИИР: 303487095
Ҳисоб рақами: 20210000400518872001
Банк: АТ «Халк Банк» , Тошкент шаҳри
МФО: 01132
Телефон/Факс: (998 71) 202-16-00
Вэб-сайт: www.uzpaxtayog.uz
e-mail: info@uzpaxtayog.uz

Акциядорлик жамиятининг ташкил қилиниши ва иш фаолияти

«Ўзпахтаёғ» АЖ  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 январдаги ПҚ-3484-сонли «Ёғ-мой тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан фаолият юритмоқда.

Чигитни қабул қилиш, ҳисобини юритиш ва сифати,  меъёр ва нормативларга риоя этилишини назорат қилиш, сифатли пахта ёғи ва бошқа ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, тармоқни  модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, инвестицияларни  жалб этишда ёғ корхоналарига кўмаклашиш каби масалалар “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари сифатида белгилаб қўйилди. 

Ўтган қисқа вақт давомида ёғ-мой корхоналарининг устав фондидаги давлат улушлари ҳисобига “Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятининг 83,5 млрд.сўм миқдоридаги устав фонди  шакллантирилди. Акцияларнинг бирламчи чиқарилиши амалга оширилди ва 2015 йилнинг 11 декабрида ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказилди. Жамият Кузатув кенгаши шакллантирилди, Кузатув кенгашининг мажлислари ўтказилди, корпоратив бошқаруви бўйича тегишли ҳужжатлар пакети тасдиқланди.

Жамият таркибида техник пахта чигити сифатини назорат қилиш Марказий лабораторияси ташкил қилинди ва малакали мутахассислар билан тўлдирилди. Зарурий лаборатория ускуналарининг рўйхати тузилди ва етказиб берувчилар билан тегишли шартномалар имзоланди. Ёғ-мой корхоналарида чигит ва пахта ёғи сифатини назорат қилиш бўйича лабораториялар ўз фаолиятини бошлади.

Чигитни қабул қилиш, қатъий ҳисобга олишни назорат қилишни кучайтириш мақсадида жойига чиққан ҳолда, етказиб берилаётган пахта чигити сифати ва ҳаракати бўйича мониторинг юритилмоқда. Ишлаб чиқариш жараёнининг барча босқичларида электрон ўлчагичлар ва видео кузатув камераларини ўрнатиш бўйича ишлар ташкил қилинмоқда. “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда пахта чигитининг ёғдорлигини ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзпахтаёғ” акциядорлик жамиятида техник пахта чигити сифатини назорат қилиш Марказий лабораторияси ташкил қилинди ва малакали мутахассислар билан таъминланди.
23та ёғ-мой корхоналарида ҳам чигит сифатини аниқловчи лабораториялар ташкил қилинди.

Мулк шакли тузилиши

Акциядорлик жамияти тузилиши билан биринчи акция чиқарилиши амалга оширилди:

  1. Биринчи акция чиқарилиши № РО862, 12.2015 йил;

2015 йил 1 декабрь ҳолатига Устав фонди 83 455 920 500 сўм деб эълон қилинди ва 834 559 205  дона акцияга бўлинди.

Бир дона акциянинг номинал қиймати 100,00 сўм.

Устав фонди тузилмаси бизнес-режа тузилган сана ҳолатига қуйидаги кўринишга эга:

 

1-жадвал. Жамиятнинг устав фонди

 

Эгалик қилувчи % Акциялар сони Суммаси
Давлат мулки 100,0 834 559 205 83 455 920 500

 

Жамиятни бошқариш

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига мувафиқ жамият бошқарув органи қуйидагилар ҳисобланади:

Акциядорлар умумий йиғилиши             

Кузатув Кенгаши

Бош директор

Акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг юқори органи ҳисобланади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши (навбатдаги умумий ҳисобот йиғилиши) йилига камида бир марта ўтказилади. Зарурият туғилган ҳолларда (Кузатув Кенгаши, Тафтиш комиссияси, йирик акциядорларнинг талаби бўйича) акциядорлар томонидан навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказилиши мумкин.

Жамият кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, жамият устави билан акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.

Бош директор жамиятнинг жорий фаолияти ишларини амалга оширади.  Умумий йиғилиш ва кузатув кенгаши қарорларини бажаради, ишончномасиз жамият номидан иш юритади, шу жумладан, унинг манфаатларини ифодалайди, жамият номидан битимлар тузади, штатлар жадвалини тасдиқлайди ва ходимлар билан меҳнат шартномасини имзолайди, жамиятнинг барча ходимлари бажариши мажбур бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш ишлари Тафтиш комиссияси томонидан амалга оширилади. Тафтиш комиссияси 3 кишидан иборат бўлади. Ижро органлари аъолари Тафтиш комиссияси таркибига киритилмайди. Тафтиш комиссияси функциясига ҳар чоракда ва йил якуни фаолияти бўйича режалаштирилган тафтиш, шунингдек акциядорлар талаби билан режалаштирилмаган молия-хўжалик фаолиятни текшириш ўтказиш киради.

Тузилма

Ижро аппарати тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФҚ-4720-сонли фармони талабларига жавоб беради ва у қуйидаги кўринишга эга:

tuzilma

Менинг фикрим

Ишонч телефони

+998 71 202-10-06

Харидорлар диккатига

Сайт сўровномаси

reklama

Октябр 2018
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Як
« Sep    
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  
Узбекистон Республикаси очик маълумотлар портал

Сайтдаги маълумотлардан фойдаланганда uzpaxtayog.uz манбаа сифатида кўрсатилиши шарт.

Веб-сайт UZINFOCOM датацентрида жойлашган

Тошкент шаҳар Ш.Руставелли кўчаси 8 уй.

Сайтнинг сўнги янгиланган санаси:
2018, 19 Сентябрь, Чоршанба, соат 14:10

Тепага